Каттақўрғонда бир йўла 20 млн. сўм тўланди

[jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp we]

Бюронинг Каттақўрғон туман бўлими томонидан алимент ундириш ҳақидаги ижро ҳужжатлари бўйича мажбурий ижро ҳаракатлари давомида ундирувчи ва қарздор билан суҳбат ва тушунтиришлар сабаб ижобий натижаларга эришилмоқда.

Фуқаролик ишлари Каттақўрғон туманлараро судининг қарорига асосан қарздор Х.А.дан ундирувчи С.Г.нинг фойдасига бир нафар фарзандининг таъминоти учун алимент ундириш белгиланган ва суд қарорига асосан ижро ҳужжати Бюронинг туман бўлими томонидан  ижро иши юритилган.

Мазкур ижро ҳужжатига асосан қарздорнинг мол-мулкларини аниқлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуннинг 21, 87-моддаларига асосан тегишли ташликотларга сўровномалар юборилган ва олинган маълумотларга асосан барча мол-мулкларига тақиқ қўйилган.

Мазкур ижро ҳужжати ижросини таъминлаш мобайнида олиб борилган кейинги тушунтиришлар ўз самарасини берди. Қарздор фарзандини ўйлаб, бир йўла 20 миллион сўм алимент пулини тўлаб берди.

Тадбирлар давом этмоқда...

         Жасурбек РАҲМОНОВ,

Бюронинг Каттақўрғон туман бўлими  

давлат ижрочиси.

2015-2024 © Каттақўрғон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM