Камбағалликни қисқартиришда тадбиркорлар билан ўзаро манфаатли ҳамкорлик ўрнатилади

[jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp we]

"Камбағалликни қисқартиришда тадбиркорлик субъектлари билан ўзаро манфаатли ҳамкорлик ўрнатишга қаратилган чора-тадбирлар тўғрисида"ги Президент Фармони (ПФ–93-сон, 12.06.2023 й.) қабул қилинди.

Фармонга кўра, “20 минг тадбиркор – 500 минг малакали мутахассис” дастури амалга оширилади.

Дастурда тадбиркорлар “ҳамкорлик шартномалари” (3 йилгача муддатга тузилади) асосида ихтиёрий равишда иштирок этади.

“Ҳамкорлик шартномалари”ни тузган тадбиркорларга Дастурда иштирок этаётганлигини тасдиқловчи сертификат берилади.

Дастурда камида 2 йил фаолият кўрсатаётган ва устав капиталида давлат улуши мавжуд бўлмаган тадбиркорлар – юридик шахслар иштирок этиши мумкин.

ТЕГЛАР: 

2015-2024 © Каттақўрғон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM