НАВБАТДАГИ СЕССИЯ

[jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp we]

Айни пайтда Олтинчи чақириқ халқ депутатлари Каттақўрғон тумани Кенгашининг саксон биринчи сессияси бўлиб ўтмоқда.

Сессияда қўйидаги масалалар кўрилмоқдап:

1. Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи туман участка сайлов комиссияси аъзолигига номзодлар тавсия этиш тўғрисида;

2. Туман “Саховат ва кўмак” жамғармаси маблағларидан фойдаланиш тўғрисида;

3. Халқ депутатлари туман Кенгашининг 2020-йил 19-августдаги 10/66-сон қарорининг 6-бандини бекор қилиш тўғрисида

4. Туманда қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар учун юридик шахслар ҳамда мулк ҳуқуқи, эгалик қилиш, фойдаланиш ёки ижара ҳуқуқлари асосида ер участкаларига эга бўлган жисмоний шахсларга 2023 йил учун белгиланган базавий солиқ ставкаси асосида ер солиғи ставкаларини тасдиқлаш” тўғрисида;

5. Туманда янги иш ўринлари яратиш, аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар тўғрисида;

6. Туман прокурори, 2-сектор раҳбари Ш.Холмурзаевнинг “Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 25 октябрдаги “2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ–408-сонли қарорига мувофиқ, маҳалла инфратузилмасини ривожлантириш Дастури доирасида амалга ошириладиган ишлар хисоботи тўғрисида;

7. Туман ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Д.Исмаиловнинг “Туманда оғир тоифага киритилган ёшлар билан ишлаш бўйича “Йўл харита”сини тасдиқлаш ҳақида

8. Туман Табиат ресурслари инспекцияси бошлиғи С.Сайидовнинг “Табиат ресурслари инспекцияси томонидан 2022 йил давомида амалга оширилган ишлар ҳамда 2023 йилдаги вазифалари тўғрисида”ги ҳисоботи;

9. “Каттақўрғонтумангаз” газ таъминоти бўлими бошлиғи О.Қўлдошевнинг туманда аҳолининг газ таъминоти билан таъминланиши юзасидан амалга оширилаётган ишлар тўғрисидаги ҳисоботи ҳақида;

10. Туман Тиббиёт бирлашмаси бошлиғи М.Асророванинг “Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 25 апрелдаги “Бирламчи тиббий-санитария ёрдамини аҳолига яқинлаштириш ва тиббий хизматлар самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-215-сон қарорининг тумандаги ижросини таъминлаш юзасидан ҳисоботи ҳақида

11. Бошқа масалалар

2015-2024 © Каттақўрғон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM