МАҲАЛЛИЙ БЮДЖЕТИНИНГ ХАРАЖАТЛАРИ

Туман маҳаллий бюджетининг харажатлар қисми бўйича касса харажати 74 млрд. 193,7 млн.сўмни ташкил этди. 
Жумладан 
Иқтисодиёт бўйича харажатларга – 1 962,8 млн сўм
Умумий таълим харажатларига – 4 424,1 млн сўм
Мактабгача таълим  харажатларига – 5 749,0  млн.сўм
Маданият ва оммавий ахборот воситаларига – 428,3 млн сўм
Соғлиқни сақлаш соҳасига – 18 347,7 млн сўм
Жисмоний тарбияга – 571,9 млн.сўм
Ижтимоий таъминотга – 24 497,0 млн сўм 
Фуқароларни ўзини-ўзи бошқариш харажатларига – 1 078,9 млн сўм
ҳокимлик ва бошқарув органларига – 13 882,9 млн.сўм
Қишлоқ хўжалиги корхоналари харажатлари – 934,4  млн.сўм
Бошқа сарф харажатларга – 2 316,7 млн сўм 
маблағ харажат қилинган.
Бюджет жараёнида махаллий бюджет ташкилотларининг харажатлар сметаси харажат моддаларига 1-иловага асосан белгиланган тартибда ўзгаришлар киритилди ва 2-иловага асосан ўзгартиришлар киритилиши режалаштирилган.
Турмуш фаровонлигини ошириш билан боғлиқ харажатларга яъни ижтимоий нафақалар учун 24 млрд 497,0 млн. сўмни ташкил этиб, шундан боласи вояга етмаган болалари бор оилаларга бериладиган ҳар ойлик нафақа тўловлари учун 24 млрд. 063,5 млн. сўм, кам даромадли оилаларга бериладиган ҳар ойлик ёрдам пули учун 433,5 млн. сўм маблағ молиялаштирилди.
Туманда 2023 йил 1-январ холатига қолган эркин қолдиқ 5 087,0 млн сўм маблағ шакллантирилди, бу маблағлар Халқ депутатлари Каттақўрғон туман  Кенгаши қарорларига асосан йуналтирилди. Жумладан “Темир дафтари”, “Ёшлар дафтари” ва “Аёллар дафтари” жамғармаларининг хар бирига 763,1 млн.сўмдан жами 2 289,3 млн.сўм, “Фуқаролар ташаббуси” жамғармаси учун 1 526,2 млн.сўм, тумандаги Каттаминг маҳалла биносини таъмирлаш учун 70,0 млн сўм, Мотомсаро она ҳайкалини таъмирлаш учун 89,0 млн сўм, пиёдалар йўлагини қурилиши учун  30,0 млн сўм ва 23-умумий ўрта таълим мактабини таъмирлаш учун 200,0 млн сўм маблағлар ажратиб берилди.
Туман маҳаллий бюджетининг 2023 йил I-чорак якунлари бўйича даромадлар режаси орттириб бажарилган қисми 2 121,0 млн.сўмни ташкил этган бўлиб ушбу маблағлар ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 13 апрелдаги “Бюджет жараёнида фуқороларнинг фаол иштирокини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-5072 сон қарори ҳамда Халқ Депутатлари Каттақўрғон тумани Кенгашининг 2021 йил 7 майдаги “Махаллий бюджет маблағлари сарфланишида жамоатчилик иштирокини таъминлаш тўғрисида”ги 28/178 сонли қарори ижросини таъминлаш учун 30%, “Темир дафтари”, “Ёшлар дафтари” ва “Аёллар дафтари” жамғармаларининг хар бирига 15% дан ажратиш, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси тизимидаги Болалар соғломлаштириш ва аҳоли  саломатлигини тиклашга кўмаклашиш жамғармасига 10%,   Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 28 декабрдаги Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ходимларини рағбатлантириш жамғармаси тўғрисида”ги 779-сон қарорига асосан 3 фоизи миқдоридаги ажратма жамғармага ажратиш, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 12-сентябрдаги “Суд бошқарувчилари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 765-сонли қарорига мувофиқ мукофот пулларини тўлаб бериш ва бошқа тадбирларни амалга ошириш режалаштирилмоқда. 
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 13 апрелдаги "Бюджет жараёиида фуқароларнинг фаол иштирокини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПК-5072-сопли Қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2021 йил 22 апрелдаги КҚ-213-IV-сонли “Махаллий бюджет маблаглари сарфланишида жамоатчилик иштирокини таъминлаш тўғрисида”ги Қарори ва 2022 йил 20 сентябрдаги КҚ-406-IV Қарорлари ижросига асосан туманимизда “Фуқаролар ташаббуси жамғармаси”га туман маҳаллий бюджети ҳамда туман маҳаллий бюджетининг қўшимча манбалари ҳисобидан 8 641,3 млн.сўм маблағ ажратилди.
Туманимиз фуқоролари томонидан жорий йилнинг феврал ойида жами 176 та лоиҳа таклиф келиб тушган бўлиб, ишчи гуруҳ томонидан лоиҳа таклифлар ўрганиб чиқилди ва 40 та таклиф мезон талабларига мос келмаганлиги сабабли рад этилди, 136 та таклиф эса кейинги овоз бериш жараёнига ўтказилди.

Овоз бериш жараёнида фуқоролар ўз лоиҳа таклифини муносиб қўллаб қўвватладилар. Туманимиз бўйича жами 138 809 та овоз берилди ва овоз бериш жараёнида 7 та лойиҳа ғолиб деб топилди, бундан ташқари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 10 апрелдаги 117 сонли  “Ташаббусли бюджетлаштириш амалиётини янада такомиллаштириш ҳамда фаол маҳаллаларни қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан 2000 тадан ортиқ овоз тўплаган ва ғолиб бўлмаган яна ўн саккизта лоиҳалар ғолиб деб топилди ва қўшимча 19 400,0 млн.сўм қўшимча маблағ ажратилиши кўзда тутилган. Шундай қилиб 2023 йил 1-босқичида туманимизда жами лоиҳаларни амалга ошириш қиймати 27 680,0 млн.сўм бўлган 25 та лойиҳа ғолиб бўлди.Жумладан:
-Ички йўлларни (пиёдалар йўлакчаси, йўл ўтказгичлар) таъмирлаш билан боғлиқ тадбирлар - 6 та;
-Кўча чироқларини ўрнатиш ёки таъмирлаш (трансформатор, симёғоч ўрнатиш билан боғлиқ тадбирлар - 2 та;
-Мактабгача таълим муассасаларини таъмирлаш ва моддий-техника базасини ривожлантириш тадбирлари - 4 та;
-Умумтаълим мактабларини таъмирлаш ва моддий-техника базасини ривожлантириш тадбирлари - 11 та
-Бошқа таълим муассасаларини таъмирлаш ва моддий-техника базасини ривожлантириш тадбирлари - 1 та
-Соғлиқни сақлаш муассасаларини таъмирлаш ва моддий-техника базасини ривожлантириш тадбирлари - 1 та  
(ишчи комиссияси томонидан тасдиқланган овоз бериш жараёни ғолиблари 1-иловада)
Ушбу лоиҳа таклифларни молиялаштириш учун жамғармада 28 041,3 млн.сўм маблағ мавжуд. Бўлиб Халқ Депутатлари Каттақўрғон туман Кенгашининг тегишли қарорига мувофиқ белгиланган тартибда ғолиб лойиҳаларни молиялаштириш учун “Фуқоролар ташаббуси жамғармаси” маблағлари юналтирилиши мақсадга мувофиқ.
Қисқача маьрузам шундан иборат
Эътиборингиз учун рахмат!

2015-2024 © Каттақўрғон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM