Олтинчи чақириқ халқ депутатлари Каттақўрғон тумани Кенгашининг етмиш тўққизинчи сессияси бўлиб ўтди.

[jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp we]

Олтинчи чақириқ халқ депутатлари Каттақўрғон тумани Кенгашининг етмиш тўққизинчи сессияси бўлиб ўтди.

Кун тартибида қўйидаги масалалар кўрилди: 

1. Туман “Саховат ва кўмак” жамғармаси маблағларидан фойдаланиш тўғрисида.

2. Туман Ички ишлар бўлими бошлиғи А.Очиловнинг “Каттақўрғон туман 3-секторини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳолининг турмуш тарзи ва ижтимоий муҳофазасини яхшилаш, тадбиркорликни ривожлантириш ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўйича ишларни ташкил этиш юзасидан 2023 йил I ярим йиллигига мўлжалланган “Йўл харита”сини тасдиқлаш тўғрисида.

3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг Каттақўрғон туманидаги Халқ қабулхонаси мудири З.Абдуллаевнинг “Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 3 декабрдаги “Маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ҳоким ёрдамчилари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-31-сон Қарорининг тумандаги ижроси ҳамда 2023 йил I чораги давомида фуқаролар мурожаатлари, сектор раҳбарлари томонидан ўтказилган сайёр қабуллар таҳлили тўғрисида”ги ахбороти.

4. Туман ҳокими биринчи ўринбосари Н.Жўлматовнинг “Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 31 январдаги ПҚ-39-сон Қарори ижроси юзасидан туманда I чорак якуни билан амалга оширилган ишлар ҳамда янги иш ўринлари яратиш, аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар тўғрисида”ги ҳисоботи.

5. Мажбурий ижро бюроси туман бўлимининг 2022-йилдаги фаолияти юзасидан бўлим бошлиғи Ф.Тулаевнинг ҳисоботи.

6. Туман Ички ишлар бўлими бошлиғининг ўринбосари – жамоат хавфсизлиги хизмати бошлиғи У.Муртазаевнинг “2023 йил I чорак давомида жамоат хавфсизлигини таъминлаш борасидаги ишлар, жамоат хавфсизлигини таъминловчи ва унда иштирок этувчи субъектлар билан ҳамкорликда амалга оширилган ишлар тўғрисида”ги ҳисоботи ҳақида

7. Туман Иқтисодиёт ва молия бўлими мудири в.в.б. О.Турсунқуловнинг “Фуқаролар ташаббуси жамғармаси” маблағларидан фойдаланиш ҳолати, туман маҳаллий бюджетининг 2023 йилнинг I чорак ижроси ҳамда 2023 йил I чорак даромадлар режасининг ошириб бажарилган қисмидан маблағ ажратиш тўғрисида”ги ҳисоботи.

8. Давлат кадастрлари палатаси Самарқанд вилояти бошқармаси Каттақўрғон тумани филиали бошлиғи М.Очиловнинг “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 24 ноябрдаги “Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини ижарага бериш тартибига доир норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида”ги 709-сон Қарорининг тумандаги ижроси” юзасидан ҳисоботи.

9. Тумандаги “Ёдгорхўжа” маҳалла фуқаролар йиғини раиси А.Ғаниевнинг “2022-йилда амалга оширган ишлари юзасидан ахбороти ҳамда маҳалла ёшлар етакчиси, ҳоким ёрдамчиси, хотин-қизлар фаоли, профилактика инспектори томонидан амалга оширган ишлар юзасидан  ҳисоботи.

10. Бошқа масалалар

Сессияда кўрилган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

2015-2024 © Каттақўрғон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM