Каттақўрғон тумани Мадраса маҳалласида жойлашган 23-мактабгача таълим ташкилоти яроқсиз ҳолга келиб қолган эди. Бугун 120 ўринли умумий қиймати 3,6 миллиард сўмлик ушбу объект қурилиши Отабек Шукуров бошчилигидаги “Зарафшон” хусусий корхонаси қурувчилари томонидан қайта қурилиб, мадрасалик болажонларнинг ихтиёрига топширилди.
Шунингдек, Алишер Навоий маҳалласида жойлашган 15-Мактабгача таълим ташкилоти “Пардоз” МЧЖ томонидан 960 миллион опен бюджет маблағ эвазига қайта реконструкция қилиниб, бугун фойдаланишга топширилди.
Боғчанинг очилиш маросимида туман ҳокими ўринбосарлари, ташкилот раҳбарлари ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.