Каттақўрғон тумани давлат солиқ инспекцияси бошлиғи А.Қулмирзаевинг “Солиқчи — кўмакчи” тамойили асосида ноябрь ойида амалга оширилган ишлар бўйича ҳисоботи

[jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp we]

Бугунги кунда Каттақўрғон туман давлат солиқ инспекцияси “Солиқчи – кўмакчи тамойили асосида фаолият юритиши устувор вазифа этиб белгиланган.

Каттақўрғон тумани давлат солиқ инспекциясига ноябрь ойи учун бюджет даромадларига 10338.0 млн.сўмлик режа белгиланган. Амалда эса 10499.0 млн. сўмлик тушум таъминланди ва прогноз кўрсаткичи 101.6 фоизга (161 млн ортиғи билан) бажарилди.

Жумладан, ноябрь ойида Айланмадан  солиғи бўйича белгиланган 630 млн. сўмлик режа ҳақиқатда 658.3 млн. сўм (104,5 фоиз)га, Тадбиркорлик фаолияти қатъий белгиланган солиқ бўйича 100 млн. сўмлик режа 127,8 млн. сўм (127,8 фоиз)га, Юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ бўйича белгиланган 32 млн. сўмлик режа ҳақиқатда 51,2 млн. сўм (160 фоиз)га бажарилганини таъкидлаш жоиз.

Туман бўйича ноябрь ойида 631 нафар жисмоний шахс ўзини ўзи банд қилиш бўйича фуқаролар рўйхатдан ўтган.

Бугунги кунда Каттақўрғон туман давлат солиқ инспекцияси “Солиқчи – кўмакчи тамойили асосида фаолият юритиши устувор вазифа этиб белгиланган.

“Солиқчи – тадбиркорга кўмакчи” тамойили доирасида тумандаги 2 595 та тадбиркорлик субъектлари ўрганилди. Шундан 2 288 тасига кўмаклашиш зарурлиги аниқланди.

Жумладан, дастлабки бухгалтерияни юритишда 1 006 та, солиқ қарзи тўғрисида маълумот беришда 658 та, солиқ режимини танлашда 42 та, солиқ имтиёзлари ва уларни қўллаш тартиблари бўйича тушунча беришда 369 та, 121 688 961,59 сўмлик ҚҚС солиғидаги мавжуд ортиқча тўловни қайтаришда 1 та, 462 647 350 сўмлик бошқа солиқ турларидаги ортиқча тўлов суммасини қайтаришда 92 та, 248 983 600 сўмлик солиқ қарздорлиги муддатини узайтиришда 120 та тадбиркорга амалий ёрдам берилди.

Масалан, "AZIZBEK" XK корхонасига юридик шахслардан олинадиган ер ва мол-мулк солиғи ҳисоботларини қайта тўғрилаб тақдим этилиб, ортиқча ҳисобланган 53 246 056,52 сўмни камайтириш бўйича кўмаклашилди.

2015-2024 © Каттақўрғон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM