Қутанкўл Каттақўрғоннинг "70-маҳалласи"

[jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp we]

Биз - бир элмиз, бир халқмиз, бир Ўзбекистонмиз. Асрлар бўйи қорақалпоқ ва ўзбек халқи оға-инидек бир замин, бир Ватан, бир оилада тинч-тотув яшаб келмоқдамиз. Бугун қилинган тадбирлар бунинг яққол мисоли бўлди. 

Қутанкўл овули туманимизга бириктирилган бўлиб, аҳоли турмуш шароитларини яхшилаш мақсадида чора-тадбирлар ишлаб чиқилган ва амалга оширилмоқда. 

Самарқанд делегациясининг Нукусга ташрифи давомида каттақўрғонлик фаоллар Қутанкўлда ҳам бўлиб, овулдошлар билан мулоқотда бўлишди.

Ижтимоий ҳимояга муҳтож, эҳтиёжманд фуқароларни қўллаб-қувватлаш мақсадида Каттақўрғон туман ҳокимлиги ташаббуси “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”га киритилган қутанкўлликларга меҳнат қуроллари берилди.

2015-2024 © Каттақўрғон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM