Кураш: Полвонлар “Прокурор кубоги”да курашди

[jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp we]

 

Кураш — халқаро спорт тури! Бу сўз замирида қанчадан-қанча меҳнат, машшақат ҳамда узоқ тарихимиз мавжуд.  Ушбу спорт тури ўзбек халқи билан бирга туғилиб, у билан бирга яшаб келмоқда десак муболаға бўлмайди.

Ўзбекистон Республикаси 31 йиллиги ва 6 сентябр Халқаро кураш куни муносабати билан “Полвонлари кўп юрт қудратли бўлур” Биз Президент полвонларимиз” шиори остида спортнинг кураш тури бўйича 2008-2009 ва -2010 йилларда туғилган ўғил ва қизлар ўртасида “Каттақўрғон туман прокурори кубоги” ўтказилди. 

Мусобақада Нуробод, Иштихон, Пастдарғом, Пахтачи, Булунғур, Пайариқ, Нарпай, Каттақўрғон туманлари ва Каттақўрғон шаҳри полвонлари прокурор кубоги учун курашди. Жамоа ҳисобида ғолибликни Каттақўрғон тумани полвонлари қўлга киритди. 

Мусобақа ғолиблари сектор раҳбарлари ва ташкилотчилар томонидан тақдирланди.

2015-2024 © Каттақўрғон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM