КАТТАҚЎРҒОНДА ОБОДОНЛАШТИРИШ БОШҚАРМАСИГА 3 ТА МАХСУС ТЕХНИКАЛАР ОЛИБ КЕЛИНДИ

[jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp we]

Каттақўрғон туман ҳокимлиги томонидан Каттақўрғон тумани Ободонлаштириш бошқармасига қарийб 2.5 миллиард сўмлик 1 та Экскаватор, 1 та Супер Маз ва 1 та Каток махсус техникалари олиб келинди.

Ушбу махсус техникалар ёрдамида туманнинг ички кўчаларини асфалът қилиш ва шағал тўшаб текислаш ва кўплаб туман ободончилиги йўлидаги бошқа ишлар қилинади.

Махсус техникаларни Ободонлаштириш бошқармасига топширишда туман ҳокими Жамшид Насриддинов, сектор раҳбарлари, Халқ қабулхонаси, туман раҳбарлари ҳамда маҳалла раислари иштирок этиб, туманимиз равнақи йўлида хизмат қилишига тилак билдирди ва Ободонлаштириш бошқармасига техника калитлари топширилди.

Каттақўрғон туман ҳокимлиги Ахборот хизмати (https://t.me/kattakurgon_tuman)

2015-2024 © Каттақўрғон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM