Туман Кенгашининг сессияси

[jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp we]

2022 йил 27 апрель куни Олтинчи чақириқ Халқ депутатлари Каттақўрғон тумани Кенгашининг эллик еттинчи сессияси бўлиб ўтди. 
Сессия кун тартибида қуйидаги масалалар кўриб чиқилди:
1. Туман Ички ишлар бўлими бошлиғи А.Очиловнинг “Туманда жиноят ва ҳуқуқбузарликларга мойил, тарбияси оғир, вояга етмаганлар, ёшлар ҳамда нотинч оилалар билан якка тартибда профилактик ишларни олиб бориш фаолияти юзасидан 2022-йилнинг I чорагида амалга оширилган ишлар тўғрисида”ги ҳисоботи.
2. Туман ҳокимининг ўринбосари - Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи вазифасини бажарувчи С.Джумаеванинг “Туманда хотин-қизлар муаммоларининг  ҳал этилиши юзасидан кўрилаётган чоралар тўғрисида”ги ҳисоботи.
3. Туман Халқ таълими бўлими мудири в.в.б. М.Бобоевнинг “Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 19 майдаги “Ўзбекистон Республикасида хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш фаолиятини сифат жиҳатдан янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-5117-сонли Қарорининг тумандаги ижроси” юзасидан ҳисоботи.
4. Туман Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш инспекцияси бошлиғи Ж.Раббимовнинг “Яшил макон” умуммиллий ҳаракати доирасида ҳамда табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш бўйича туманда амалга оширилган ишлар тўғрисида”ги ҳисоботи.
5. Бошқа масалалар.
Сессияда кўрилган масалалар юзасидан қарорлар қабул қилинди.

2015-2024 © Каттақўрғон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM