Ҳар қандай соҳада жисмонан соғлом ва маънан етук кадрлар билангина юқори самарадорликка эришиш мумкин. Ушбу талаблар туман ҳокимлиги ходимлари учун эса алоҳида аҳамият касб этади.
Бугун туман Тиббиёт бирлашмаси билан ҳамкорликда Каттақўрғон туман ҳокимлигининг барча ходимлари бирламчи тиббий кўрикдан ўтказилди.
Тиббий кўрикда шифокорлар томонидан ходимлар соғлиғининг барқарорлиги кўздан кечирилиб, кўрик жараёнида касалликлари аниқланган ходимларнинг саломатлигини тиклашлари учун тиббий маслаҳат ва тавсиялар берилди ва ҳар бир ходимнинг тиббий варақасига тегишлича хулосалар ёзилди.