Сайёр қабул: муаммо ва ечим

[jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp we]

Каттақўрғон тумани ҳокимлиги мажлислар залида туман ҳокими Жамшид Насриддиновнинг навбатдаги оммавий сайёр қабули ўтказилди. Сайёр қабулда туман прокурори Эркин Ахмеджанов ва туман ички ишлар бўлими бошлиғи ўринбосари Вохид Жахонгировлар ҳам иштирок этди. 

Мурожаатлар соҳалар бўйича таҳлил қилинганда, уларнинг асосий қисми уй-жой олиш, моддий ёрдам, иш ҳақи, пенсия таъминоти ҳамда банк, ишга жойлашиш, соғлиқни сақлаш, табиий газ, электр таъминоти ҳамда йўлларни таъмирлаш бўйича келиб тушган. Аксарият муаммолар ўз жойида ҳал этилиб, мурожаатчиларнинг талаби қондирилди.

Бир сўз билан айтганда, халқ билан мулоқот қилиш, уларнинг дарду ташвиши билан яшаш мутасаддиларнинг энг асосий мақсади бўлиб, унинг рўёби юртимиз равнақига, фуқароларнинг тинч, осуда, фаровон ҳаёт кечиришларини таъминлашга хизмат қилиши билан аҳамиятлидир.

2015-2024 © Каттақўрғон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM