“Коррупция билан ҳеч қачон мақсадимизга эриша олмаймиз”

[jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp we]

Каттақўрғон туман ҳокими Жамшид Насриддинов иштирокида коррупцияга қарши курашиш борасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида Очиқ мулоқот

“Коррупция билан ҳеч қачон мақсадимизга эриша олмаймиз”

Ш.М.Мирзиёев

Ўзбекистон Республикаси Президенти

 

Ҳар бир давлат ўз ривожланиши давомида миллий манфаатларига энг кўп зиён келтирувчи таҳдидларга қарши курашишни устувор вазифа ҳисоблаб, унга қарши қатъий чоралар кўради. Шунинг учун ҳам халқимиз азалдан коррупцияни, айниқса, унинг азалий кўринишларидан бири бўлган порахўрликни қоралаб келган. Бировнинг ҳақидан ҳазар қилган.

Аммо инсоният тараққий этиб боргани сари айрим иллатлар, хусусан, корррупция ҳам ривожланиб, унинг инсониятга, жаҳон иқтисодиётига, шу жумладан, республикамиз иқтисодиётига ҳам салбий таъсири кучаяётганлиги ҳеч кимга сир эмас.

Коррупция – нафақат инсон ҳуқуқлари бузилишига, балки хавфсизликка таҳдид солувчи уюшган жиноятчиликнинг ривожланишига ҳам шароит яратувчи хавфли жиноят саналганлиги учун ҳам уни ҳозирда жамиятимиз олдида турган энг катта таҳдид сифатида баҳолаш мумкин.

Шу боис, коррупция балосидан халос бўлиш мамлакатимиз олдидаги долзарб вазифаларидан бири бўлиб қолмоқда.

Таъкидлаш жоизки, жамият ҳаётида муаммоларни ҳал этишда ривожланган давлатлар тажрибасини чуқур ўрганиш, миллийлигимиз ва менталитетимизга мос келадиган усулларни тарғиб этиш орқали ижобий натижаларга эришиш мумкин.

Бугунги кунда, Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш бўйича амалга оширилаётган ишлар миллий дастур асосида тизимли амалга ошириб келинаётгани жуда ҳам яхши. Бу эса, Давлатимиз риволаниши учун катта ҳаракатдир.

2017 йил 3 январь куни Ўзбекистон Республикасининг “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Қонуни қабул қилинганидан сўнг, республикада коррупцияга қарши курашишнинг янги даври бошланди. Бу давр Янги Ўзбекистон қуриш учун энг яхши қадам.

Президент Ш.Мирзиёевнинг шахсан ташаббуси остида ҳуқуқни мухофаза қилувчи органлардаги коррупцион жиноятларга қарши курашиш бўйича амалга оширилган чора-тадбирлар дунёнинг ривожланган давлатлари ва нуфузли халқаро ташкилотлар томонидан эътироф этилмоқда.

Жумладан, Президент қарорлари билан 2017-2018 ва 2019-2020 йилларга мўлжалланган коррупцияга қарши курашиш бўйича давлат дастурлари қабул қилинди.

Каттақўрғон туманида ҳам ҳокимлик ходимлари, корхона ва ташкилот ходимларининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, жамиятда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш мақсадида тегишли органлар томонидан тарғибот тадбирлари ўтказилиб келинмоқда. Шу жумладан, оммавий ахборот воситаларида доимий чиқишлар қилинмоқда.

Хулоса ўрнида айтиш мумкинки, коррупцияга қарши курашишни такомиллаштириш орқали жамиятимиздаги ўз ечимини топилишини кутиб ётган иқтисодий-ижтимоий муаммоларни ҳал этилишига ва ривожланган мамлакатлар қаторига киришимиз имкониятларини кенгайишига ҳамда иқтисодиётимизга инвестиция оқимини ортишига имкон яратади.

 Каттақўрғон туман ҳокимлиги АХБОРОТ ХИЗМАТИ

2015-2024 © Каттақўрғон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM