КИЧИКМИНГЛИК БОЛОЖОНЛАР ЗАМОНАВИЙ БОҒЧАГА БОРАДИГАН БЎЛИШДИ

[jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp we]

Каттақўрғон тумани 1-секторга қарашли Кичикминг қишлоғида 120 ўринли 42-мактабгача таълим муассасаси ўз фаолиятини бошлади. Унинг очилиш маросимида Каттақўрғон тумани ҳокими Жамшид Насриддинов иштирок этди ва мамлакатимизда замонавий мактабгача таълим муассасалари барпо этиш учун яратилаётган шароитлар, болаларни боғчага қамраб олиш ва уларга таълим-тарбия беришнинг аҳамияти ҳақида гапирди.

Мазкур муассаса илгари жуда таъмирталаб бўлиб қолганди. Эски бинони таъмирлаб замонавий таълим муассасасига айлантириш учун давлат бюджетидан 3 миллиард  172 миллион сўм маблағ ажратилди.

2015-2024 © Каттақўрғон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM