Аҳолини рўйхатга олишга доир таърифлар

[jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp we]

“Аҳолини рўйхатга олиш” “мунтазам вақт оралиғида мамлакат ҳудудида ва унинг энг кичик географик бирликларида яшовчи аҳолининг расмий ҳисобини (ёки назорат келишувини), шунингдек бутун аҳолининг бир қатор ижтимоий ва демографик хусусиятларини аниқлаш бўйича маълумот олишни амалга оширишга имкон берувчи тадбир” деб таърифланади.

 Ушбу тадбир маълумотларини тўпаш  (респондентлар ўртасида сўров ўтказиш ёки аҳоли регистри маълумотларидан фойдаланиш орқали), шахслар ҳақидаги маълумотларни қайта ишлаш ва умумлаштириш, шунингдек, демографик, иқтисодий ва ижтимоий маълумотларни таҳлил қилиш, баҳолаш, тарқатиш, аниқлигига баҳо бериш жараёнларини ўз ичига олади. Ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, маъмурий фаолият ёки илмий татқиқотлар соҳаларидаги дастурларни режалаштириш ва амалга ошириш мақсадида аҳоли сони, тақсимоти ва таркиби тўғрисида ишончли ва батафсил маълумотларга эга бўлиш зарур. Аҳолини рўхатга олиш  бу каби бирламчи назорат статистик маълумотларни олишнинг асосий манбаларидан бири бўлиб, кўпинча нафақат ўтроқ аҳоли, балки бошпанасиз ва кўчманчи аҳоли гуруҳларини ҳам қамраб олади. Аҳолини рўйхатга олиш маълумотлари баъзан кенг турдаги географик бирликлар, жумладан, миллий даражадаги ва индивидуал кичик аҳоли пунктларидан шаҳар маҳаллаларигача статистик кўрсаткичлар шаклида ифодаланиши ва таҳлил қилиниши мумкин.

2015-2024 © Каттақўрғон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM