КАТТАҚЎРҒОН ТУМАН КЕНГАШИ СЕССИЯСИ ЎТКАЗИЛДИ.

[jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp we]

 

2021 йил 25 декабрь куни Олтинчи чақириқ Халқ депутатлари Каттақўрғон тумани Кенгашининг қирқ еттинчи сессияси бўлиб ўтди.

Сессия ишида туманда фаолият кўрсатаётган Жиноят ишлари бўйича Каттақўрғон тумани суди, Фуқаролик ишлари бўйича Каттақўрғон туманлараро суди ва Каттақўрғон туманлараро иқтисодий суди раисларининг   “2021 йилнинг 9 ойи давомида фуқаролар ҳуқуқлари ва эркинликлари, шунингдек, корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг ҳуқуқлари ҳамда қонун билан қўриқланадиган манфаатларини суд йўли билан ҳимоя қилиш, туманда қонун устуворлигини таъминланиши бўйича амалга оширишга доир фаолияти тўғрисида”ги ахборотлари эшитилди.

  Шунингдек, сессияда туман ҳокими ўринбосари Л.Рахмоновнинг “Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 2 апрелдаги “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурларини амалга ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-5048-сонли Қарори ижроси юзасидан амалга оширилган ишлар таҳлили тўғрисида”ги;

Туман Халқ таълими бўлими мудири Ш.Тагаевнинг “Таълим муассасаларининг 2021-2022 йиллар куз-қиш мавсумига тайёргарлиги тўғрисида”ги ҳисоботи депутатлар томонидан танқидий муҳокама қилиниб, Кенгашнинг навбатдаги сессиясида қайтадан кўриб чиқилиши тўғрисида қарор қабул қилинди.

Туман ҳокимлиги бош мутахассиси Ш.Махкамовнинг “Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 3 февралдаги ПФ-6155-сон Фармони ижроси юзасидан туманда амалга оширилган ишлар тўғрисида”ги;

Туман ҳокимлиги Болаларни ҳимоя қилиш шуъбаси мудири Д.Дониёровнинг “2021 йилда амалга оширилган ишлар тўғрисида”ги ҳисоботлари ҳам эшитилиб, муҳокама қилинди.

         Сессия ишида Халқ депутатлари туман Кенгашида Сайлов ўтказувчи туман сайлов комиссиясининг таркибини тасдиқлаш, шунингдек, 7-Муллатоғай ва 24-Янгиқўрғонча сайлов округлари бўйича бўшаб қолган ўринлар учун халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлигига сайлов ўтказишни белгилаш тўғрисидаги;

Тумандаги “Аёллар дафтари” жамғармаси маблағларидан фойдаланиш тўғрисидаги;

Туманда “Аёллар дафтари”га (3-босқич) киритиладиган хотин-қизлар рўйхати ҳамда уларнинг муаммоларини бартараф этишга қаратилган “Йўл харитаси”ни тасдиқлаш тўғрисидаги ва сессия ваколатидаги бошқа масалалар ҳам кўриб чиқилди ва кун тартибига киритилган барча масалалар бўйича тегишли қарорлар қабул қилинди.

 

Каттақўрғон туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.

2015-2024 © Каттақўрғон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM