Каттақўрғон туман прокуратураси ходими Ҳусниддин Сатторов ҳамда туман Фавқулодда вазиятлар бўлими раҳбар ва ходимлари билан бирга иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси, Боғотлик Раҳмат бобо Қобиловнинг оиласига боришди.
Улар уруш ва меҳнат фахрийсини яқинлашиб келаётган "Қуролли Кучларимиз ташкил этилганлигининг 30 йиллиги ва 14 - январь Ватан ҳимоячилари куни"ни муносабати билан билан қутлашди.
Учрашув давомида отахон ватан озодлиги учун кечган жанглар, урушдан кейинги қизғин меҳнат фаолияти тўғрисида гапириб берди. Бугунги дориломон кунларнинг қадрига етинг, энди ҳеч қачон уруш бўлмасин, дея дуо қилди.
Каттақўрғон туман ҳокимлиги Ахборот хизмати