Янги йил байрами олдидан Кадан чорраҳасида арзонлаштирилган савдо ярмаркалари ташкил этилди.

[jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp we]

Каттақўрғон туманида ҳам янги йил байрами шукуҳи кезмоқда. Жойларда байрамни кўтаринки руҳда ўтказиш учун зарур ишлар олиб борилмоқда.

 Каттақўрғонликларнинг байрам дастурхони тўкин бўлишини таъминлаш, нарх-навони кескин ортиб кетишининг олдини олиш мақсадида Кадан чорраҳасида ташкил этилган савдо ярмаркаларида озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг арзон нархларда сотилиши йўлга қўйилди.

Ярмаркада деҳқону боғбонлар томонидан етиштирилган сифатли ва сархил мевалар, сабзавот ва полиз, шунингдек, асал, сут, тухум, гўшт, умуман, 50 яқин турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари харидорларга тақдим этилмоқда. Арзонлаштирилган савдо ярмаркаси аҳолига қулайлик яратиш билан бирга, халқимизнинг байрам кайфиятини кўтаришга хизмат қилади.

Каттақўрғон туман ҳокимлиги АХБОРОТ ХИЗМАТИ

2015-2024 © Каттақўрғон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM