Каттақўрғон туман маданият бўлими ва 3-сектор раҳабарият ҳамкорлигида 42-мактабда ўқувчилар ўртасида миллий ва урф одатларимиз бўлган “Ош” фестивали ўтказилди.
Фестивалда 42-мактаб ўқувчилари томонидан 5 та жамоа ташкил этилиб, ош ва миллий таомларимиз ҳамда турли салатлар тайёрланди. Фестивалда мактабнинг 7-синф ўқувчилари жамоаси ғолиб деб топилди. Шунингдек, ўқувчилар йиғилганлар учун куй ва қушиқлар ҳамда саҳна кўринишлари намойиш этди.