ҚУРИЛИШЛАРГА ПРЕСС ТУР ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

[jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp we]

Каттақўрғон туманида оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирокида пресс тур бўлиб ўтди. 

Журналист ва блогерлар дастлаб туманнинг Кадан марказида қад ростлаётган янги уй-жой объектлари қурилиш жараёни билан яқиндан танишдилар. Кадан марказида 4 та 5 қаватли 80 хонадонли уйлар қурилмоқда. Бундан ташқари Мирзо Улуғбек маҳалласида 1 та 5 қаватли кўп қаватли уй қурилиши натижасида 35 хонадон уй-жойли бўлиши кўзда тутилган.   

Шу билан бирга, уй-жойга муҳтож фуқароларни уй-жой билан таъминлаш мақсадида Боғот маҳалласида субсидия тартибида бериладиган 3 та 5 қаватли 60 та хонадонли тураржой бинолари қурилмоқда. 

Шунингдек, маҳаллий аҳолини соғлигини тиклашга қаратилган пиёдалар, вилосипедчилар, "Саломатлик йўлаклари" спорт майдончаларининг ташкил этилганлиги матбуот ходимларининг эътиборини ўзига жалб қилди.

Туманнинг марказий кўчаларида "Пирамида Голден РИЧ" масъулияти чекланган жамияти томонидан 6,7 млрд. сўм маблағ эвазига 6,9 км замонавий пиёдалар йўлакчаси, 6,9 км велосипед йўлаклари ва 1400 метр ирригация тизимлари, спорт майдонлари янги қурилиб фойдаланишга топширилади.

Каттақўрғон туман ҳокимининг капитал қурилиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари бош мутахассиси Масариддин Расулов туман ҳудудида қуриладиган кўп қаватли уйлар лойиҳалари ва саломатлик йўлаклари ҳақида маълумот бериб, туман марказларининг меъморий қиёфасини тубдан замонавийлаштириш бўйича иш олиб борилаётганлиги ҳақида гапирди.

2015-2024 © Каттақўрғон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM