МУРОЖААТ АСОСЛИ БЎЛСА, БОШҚАЛАРСИЗ ҲАМ ҲАЛ ЭТИЛАВЕРАДИ.

[jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp we]

Яқинда ижтимоий тармоқларда "BEK LAZIZ BOG‘BON" фермер хўжалиги раҳбари Салохиддин тумандаги ер соҳасида тартибга солувчи давлат идораларининг шаънига ва ишчанлик обрўсига мутлақо тўғри келмайдиган "ХОКИМИЯТДА ГАЛА ПОРАХЎР ЕР СОТГИЧЛАР ЖОНГА ТЕГДИ" мавзусида пости юзасидан қуйидагиларни маълум қиламиз. 
  
Хусусан, С.Зокиров ўзининг чиқишида унга туман ҳокимининг 25.12.2020 йилдаги 1185-Қ-сонли қарори (кейинги ўринларда - "1185-Қ-сонли қарор" билан тумандаги "Мойбулоқ" массиви ердан фойдаланиш харитаси 1995қ-, 1977а-, 1981қ-контурларидан қишлоқ хўжалагида фойдаланиладиган бонитети жами 32 балл бўлган 10,0 га ер майдони 49 (қирқ тўққиз) йил муддатга ер майдонларини томчилаб суғориладиган янги технологиялар асосида узумзор барпо қилиш ҳамда 10 та ишчи ўрнини яратиш учун ажратилган бўлсада, аммо С.Зокиров ўзига 1185-Қ-сонли қарори билан ажратилган жами 10,0 га ер майдонида узумчиликни ривожлантириш ўрнига, ажратилган унумдор қатламини бузиб қишлоқ хўжалигида фойдаланиладиган ер майдонларини қишлоқ хўжалиги оборотидан чиқишига сабабчи бўлиб, Ўзбекистон Республикасининг Ер кодекси, "Фермер хўжалиги тўғрисида"ги Қонуни ва бошқа қонуности ҳужжатлардаги талабларни қўпол равишда бузган.

Хўжалик раҳбари С.Зокировнинг юқорида кўрсатилган ғайриқонуний қилмиш, яъни ернинг унумдор қатламини бузиб қонун билан давлат манфаатларига 28 млн 323 минг 929 сўм миқдорида моддий зарар етказган. Хўжалик раҳбари С.Зокиров томонидан юқорида содир этилган ер соҳасида қонунбузилиш ҳолатлари тегишли соҳа мутахассислари томонидан мазкурнинг бевосита иштирокида атрофлича, тўла ва холисона ўрганиб чиқилганда, тўлиқлигича ўз тасдиғини топган ва унга ер майдонини ихтиёрий равишда топшириш ҳамда етказилган моддий зарарни қоплаш тўғрисида таклиф берилганда, у асоссиз равишда бош тортди.

Шу сабабли, айни вақтда хўжалик раҳбари С.Зокировга нисбатан Каттақўрғон туманлараро иқтисодий судига бонитети 32 балл бўлган 10,0 га ер майдонини туман захираси ерлари ҳисобига қайтариш ва фермер хўжалиги ҳисобидан етказилган зарар 28 млн 323 минг 929 сўм маблағини ундириш тўғрисида даъво ариза киритилди.

КАТТАҚЎРҒОН ТУМАН ҲОКИМЛИГИ

2015-2024 © Каттақўрғон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM