САВОЛ БЕРИНГ-ЖАВОБ БЕРАМИЗ.

[jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp we]

Савол: Болам ҳозирда 2 ёш бўлиб, 1 ёшлигида қайтганман. Ҳозирда оилавий шароит туфайли ишхонадан 1 йил ҳақсиз таътил олсам бўладими?

Жавоб: 234-модда. Ҳомиладорлик ва туғиш таътили тугаганидан кейин аёлнинг хоҳишига кўра, унга боласи икки ёшга тўлгунга қадар болани парваришлаш учун таътил берилиб, бу даврда қонунчиликда белгиланган тартибда нафақа тўланади. Аёлга, унинг хоҳишига кўра, боласи уч ёшга тўлгунга қадар болани парваришлаш учун иш ҳақи сақланмайдиган қўшимча таътил ҳам берилади.

150-модда. Иш ҳақи сақланмаган ҳолда бериладиган таътиллар. Ходимнинг аризасига кўра унга иш ҳақи сақланмаган ҳолда таътил берилиши мумкин, унинг давомийлиги ходим ва иш берувчи ўртасидаги келишувга кўра белгиланади, лекин у ўн икки ойлик давр мобайнида жами уч ойдан ортиқ бўлмаслиги керак.

Саволга “ Аман” адвокатлар ҳайъати адвокати Мурод Муқимов жавоб берди.

2015-2024 © Каттақўрғон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM