Давлатимиз мустақиллигининг 30 йиллиги байрами муносабати билан Каттақўрғонда 30 та маҳалла биносининг бунёд этилиши кўзда тутилган эди. Улардан бир нечтасининг очилиш маросими ҳам бўлиб ўтганди.
Хусусан, бугун Каттақўрғон туманида давлат хусусий шериклик асосида қурилган “Чиғатой”," Саройқўрғон" ва "Кумушқирғоқ" маҳалла фуқаролар йиғинларининг янги бинолари фойдаланишга топширилди.
Тадбирда иштирок этганлар Давлатимиз раҳбари томонидан маҳалла тизимига берилаётган юксак эътибор натижасида сўнгги йилларда фуқаролар йиғинлари учун қулай шарт-шароитлар яратиб берилаётганлигини алоҳида қайд этиб ўтишди.
Янги биноларда нафақат фуқаролар йиғини ходимлари, балки бу ерга келадиган ҳар битта фуқаро учун барча қулайлик яратилди. Каттақўрғон туманида барча соҳаларда ўсиш, ўзгариш ва янгиланишлар бўлгани сари, маҳаллаларда ҳам ўўгаришлар жадаллик билан олиб борилиб, кунда кунга маҳаллалар чирой очмоқда.