ДЕПУТАТ ФАОЛ БЎЛСА, ФУҚАРОЛАРНИНГ ОҒИРИ ЕНГИЛ БЎЛАДИ

[jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp we]

Ҳар бир депутат фаолиятида ташаббускорлик, фидойилик, ўз ишига дахлдорлик ҳисси билан ёндашиш муҳим аҳамиятга эга. Айниқса, халқимиз ишончини оқлаш, ҳаёт фаровонлигини ошириш ҳар биримизнинг зиммамиздаги вазифа бўлиб, уни бажаришда масъулият талаб этилади.

Халқ депутатлари Каттақўрғон туман Кенгаши депутати Муҳиддин Тешаев ушбу ҳаётий тамойилни ўз фаолиятининг дастуриламалига айлантира олган депутатлардан саналади. У халқ билан бирга бўлишда, аҳолининг муаммоларини ижобий ҳал этишда фаоллик кўрсатиб келмоқда.

Депутатга сайловчилари томонидан қилинган мурожаат кўп ҳам ўтмай, Вайрот маҳалласидаги 2 та, Найман маҳалласидаги 4 та ва Ёви маҳалласидаги 5 та ички йўлга тош-шағал тўкилиб, йўллар равон ҳолга Каттақўрғон туман ҳокимлиги кўмаги билан келтирилмоқда.

Каттақўрғон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

2015-2024 © Каттақўрғон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM