“Ватанпарвар” ташкилоти 30 ёшга тўлмоқда

[jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp we]

Ўзбекистон Республикаси мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти 1991 йил 23 ноябрда бўлиб ўтган Армия, авиация ва флотга кўмаклашувчи кўнгилли жамият – ДОСААФнинг VIII Қурултойи қарори билан Ўзбекистон Республикаси ДОСААФининг вориси сифатида ташкил этилган.

“Ватанпарвар” ташкилоти таркибида марказий ва 14 та ҳудудий кенгашлар ва 211 та муассасалар мавжуд.

“Ватанпарвар” ташкилоти асосан учта йўналишда фаолият олиб боради. Биринчи йўналиш аҳоли, айниқса, ёшларни Ватанга садоқат, ҳарбий-ватанпарварлик, миллий маънавиятимизга ҳурмат руҳида тарбиялаш ҳисобланади. Бу йўналишда Ташкилот нафақат Қуролли Кучлар таркибидаги вазирлик ва идоралар, балки республикамизнинг барча тегишли муассасалари, жамоат ташкилотлари билан ҳамкорлик қилади. Жорий йил бошидан ҳозирга қадар Республика миқёсида мактабгача таълим муассасалари тарбияланувчилари, умумий ўрта таълим ва ўрта махсус ўқув масканлари ўқувчилари, олий ўқув юртлари талабалари ҳамда уюшмаган ёшлар иштирокида 3000 дан зиёд маънавий-маърифий, ҳарбий-ватанпарварлик йўналишидаги тадбирлар ўтказилди.

/media/in_content_images/2_2_9cqLYby.jpg_image

/media/in_content_images/IMG_3355.jpg_image

“Ватанпарвар” ташкилотнинг иккинчи асосий йўналиши аҳоли, айниқса, ёшларни Ташкилот тизимидаги автокросс, мотокросс, картинг, триатлон, дуатлон, ёзги биатлон, пневматик қуролдан ўқ отиш, денгиз кўпкураши, ҳарбий амалий кўпкураш, хизматчи итлар, авиамодел, ракетамодел, кемамодел, радиоспорт каби спортнинг техник ва амалий турларига жалб этиш, улар орасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш ҳисобланади. Ҳозирда “Ватанпарвар” ташкилоти 9 мингга яқин спортга қизиқувчан ёшларни қамраб олган. Бундан ташқари, Ташкилот тасарруфида парашют спорти бўйича жами 7 та спорт секциялари мавжуд бўлиб, уларда 117 нафар спортчи шуғулланади. 2021 йил бошидан ҳозирга қадар спортнинг техник ва амалий турлари бўйича 30 та республика мусобақалари ўтказилди. Ҳар йили республика даражасидаги 50 дан ортиқ спорт мусобақалари ташкил этилади. “Ватанпарвар” ташкилоти, шунингдек, Халқаро аэронавтика федерацияси (FAI), Халқаро кемамодели уюшмаси (“NAVIGA”), Халқаро триатлон уюшмаси (ITU), Халқаро биатлон уюшмаси (IBU) ҳамда Осиё триатлон конфедерацияси (ASTC)нинг тўла ҳуқуқли доимий аъзоси ҳисобланади.

/media/in_content_images/20210418_102215.jpg_image

/media/in_content_images/photo5424609803440859797.jpg_image

Ташкилотнинг асосий учинчи йўналиши фуқароларни оммавий техник касбларга тайёрлаш ҳисобланади. Республика миқёсида Ташкилот тасарруфидаги 211 та ўқув спорт техника клубларининг автомототранспорт ҳайдовчиларини тайёрлаш курсларида бир йилда ўртача 120-130 минг нафар фуқаро ўқитилади. Бундан ташқари, “2021 йил – Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили” муносабати қабул қилинган Давлат дастурига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти зиммасига Ташкилот базасида ёшларни меҳнат бозорида талаб юқори бўлган яна 10 хил касбларга ўқитишни таъминлаш бўйича масъулиятли вазифа юклатилди.

/media/in_content_images/IMG_3536.JPG_image

Давлат дастурида ушбу механизм 3 босқичда амалга оширилиши белгиланган. Жумладан,

1-босқичда шу йилнинг апрель ойидан бошлаб фуқароларни “Ҳайдовчилар тайёрлаш ва қайта тайёрлаш курсларида” “В”,“ВС”, “С”, “D”, “E” тоифалари бўйича ўқитилиши йўлга қўйилиши;

2-босқичда август ойидан бошлаб “Техник хизмат кўрсатиш мутахассисларини тайёрлаш курслари” ташкил этилиб, унда ёшлар 5 хил касбга – вулканизаторчи, электрик-аккумуляторчи, газ-электр пайвандчи, авточилангар, автоэлектрик мутахассисликлари бўйича ўқитилиши;

3-босқичда декабрь ойидан бошлаб “Мураккаб техникаларни бошқариш мутахассисларини тайёрлаш курслари” йўлга қўйилиб, ушбу курсларда юк ортувчи транспорт, автогидро-подъёмник, юк машинаси крани, ғилдиракли трактор, битта ковшли экскаватор техникаларини бошқариш бўйича мутахассисларни ўқитиш белгиланган.

/media/in_content_images/photo_2021-04-02_11-12-55.jpg_image

“Ватанпарвар” ташкилоти юқоридаги вазифаларни барвақт ва сифатли бажариш мақсадида “Ватанпарвар” ташкилоти Марказий кенгаши томонидан республикамиз миқёсида фуқаролар, айниқса ёшларни ўз тасарруфидаги ўқув муассасаларида оммавий техник касб мутахассисликларига ўқитишнинг янги механизмларини жорий этди.

Республика миқёсида биринчи босқич бўйича ўқиш апрелда, иккинчи босқич ўқиши июнь ойида йўлга қўйилди. Учинчи босқич, яъни “Мураккаб техникаларни бошқариш мутахассисларини тайёрлаш курслари” декабрь ойида бошланиши белгиланганига қарамай, жорий йилнинг сентябрь ойида йўлга қўйилиши кутилмоқда.

Аҳамиятли жиҳати шундаки, “Ватанпарвар” ташкилоти томонидан мамлакатимиздаги эҳтиёжманд оилаларни қўллаб-қувватлашга эътибор қаратиб, “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшлар ва “Темир дафтар” ҳамда “Аёллар дафтари”га киритилган оилаларнинг фарзандларини оммавий техник касбларга имтиёз асосда ўқитилиши Ёшлар ишлари агентлиги ҳамда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги билан йўлга қўйилди.

Ҳозирга қадар 13 735 нафар “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшлар ва “Темир дафтар”га киритилган оилалар фарзанлари “Ватанпарвар” ташкилоти тизимидаги автомототранспорт ҳайдовчиларини тайёрлаш курсларида ўқишга жалб этилган бўлиб, улардан 8 052 нафари ўқув курсларини тамомлаб, ҳайдовчилик гувоҳномаларини қўлга киритдилар.

Шунингдек, 1 732 нафар “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшлар ва “Темир дафтар”га киритилган оилалар фарзанлари “Ватанпарвар” ташкилоти тизимидаги “Техник хизмат кўрсатиш мутахассисларини тайёрлаш курслари”да имтиёз асосида вулканизаторчи, электрик-аккумуляторчи, газ-электр пайвандчи, авточилангар, автоэлектрик касбларига тайёрланмоқда.

Эътиборлиси, “Ватанпарвар” ташкилоти тизимидаги оммавий техник касбларга ўқитилаётган эҳтиёжманд ёшлар учун “Тадбиркорлик асослари”, “Ёшлар ўртасида инқироз ҳолатини енгиб ўтиш психологияси”, “Янгиланаётган жамиятда ёшларнинг ўрни” мавзуларида семинар- тренинглар ўтказиб келинмоқда. Машғулотларни олимлар, тажрибали амалиётчи педагоглар ва тадбиркорлик соҳасида улкан муваффақиятларга эришган ёш тадбиркорлар жалб этилаяпти. Бундай янгича тизим эҳтиёжманд ёшларнинг ўзларига бўлган ишончи ортиши, билим ва малакаларга эга бўлишлари ва келгусида ҳаётда ўз ўринларини топишлари учун рағбат сифатида хизмат қилиши муқаррар.

Бундан ташқари, ушбу ёшларнинг вақтини унумли ўтказиш ва улар орасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш мақсадида навбатдаги янги тизимни жорий этилди.

Эндиликда оммавий техник касбларга тайёрлаш курсларида таҳсил олаётган ёшлар “Ватанпарвар” ташкилоти тизимидаги пневматик қуролдан ўқ отиш, дуатлон, ёзги биатлон каби спортнинг техник ва амалий турларига жалб этиб борилмоқда. Жорий йилнинг июль-август ойларида улар ўртасида ушбу спорт турлари бўйича республикамиз бўйлаб туман, вилоят босқич мусобақалари ташкил этилиб, сараланган ёш ҳаваскор спортчилар ўртасида “Ватанпарвар” ташкилоти Марказий кенгаши раиси кубоги учун республика мусобақаси ташкил этилди.

/media/in_content_images/photo_%D0%BC%D1%83%D0%B7%D1%80%D0%B0%D0%B1%D0%BE%D0%B4.jpg_image

Ўзбекистон Республикаси мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти Қуролли Кучлар таркибидаги вазирлик ва идоралар билан биргаликда республика ёшларини меҳнат бозорида эҳтиёж юқори бўлган касбларга ўқитиш бўйича навбатдаги янги тизимни жорий этди.

Жумладан, “Ватанпарвар” ташкилоти Мудофаа вазирлиги, Миллий гвардия қўмондонлиги ва Ички ишлар вазирлиги билан ҳамкорлик меморандумини имзолади.

Ушбу меморандумларга кўра, эндиликда Қуролли Кучлар сафида муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган ёшлар ихтиёрий равишда “Ватанпарвар” ташкилоти тизимидаги автомототранспорт ҳайдовчиларини тайёрлаш курсларида “A”, “B”, “BC”, “C”, “D”, “E” тоифалари бўйича ва яна бешта мутахассислик, яъни вулканизаторчи, электрик-аккумуляторчи, газ-электр пайвандчи, чилангар, автоэлектрик тайёрлашга ихтисослаштирилган техник хизмат кўрсатиш курсларида ўқиш имкониятига эга бўладилар.

Айтиш жоиз, ушбу янгилик мамлакатимиз аҳолиси, айниқса, ёшлар томонидан олқиш билан кутиб олинди.

/media/in_content_images/photo_2021-03-13_15-56-13.jpg_image

Жорий этилган ушбу янгича тизимнинг аҳамияти шундаки, ёшлар муддатли ҳарбий хизматни якунлаганидан сўнг, улар нафақат Ватанимиз олдидаги муқаддас бурчни адо этган бўлади, шу билан бирга, “Ватанпарвар” ташкилоти ўқув курсларида эгаллаган касб-ҳунарлари билан уйларига қайтадилар.

Уларнинг ота-оналари ҳам ёшлар бандлигини таъминлаш борасида мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотлар, жумладан, “Ватанпарвар” ташкилоти ҳамда Қуролли Кучлар таркибидаги вазирликлар ва идоралар саъй-ҳаракатлари туфайли фарзандлари бир йил давомида меҳнат бозорида талаб юқори бўлган касбларнинг эгалари бўлиб қайтганликларидан бениҳоят мамнун бўладилар.

/media/in_content_images/photo_2021-04-02_11-12-08.jpg_image

Шу йилнинг 23 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти ташкил топганига 30 йил тўлади.

Мамлакатимиз мустақиллигининг тенгдоши ҳисобланмиш Ўзбекистон Республикаси мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти юқорида келтирилган кенг қамровли ишлардан ташқари, халққа ҳар томонлама фойда келтириши кутилаётган яна кўплаб лойиҳаларни амалга ошириш арафасида турибди.

/media/in_content_images/photo_2021-07-30_16-47-44.jpg_image

Муҳтасар айтганда, “Ватанпарвар” ташкилоти ўз фаолияти давомида аҳоли, айниқса ёшларни Ватанга садоқат, ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларни спортнинг техник ва амалий турларига жалб этиш ҳамда оммавий техник касбларга тайёрлашда бор куч ва имкониятларини сафарбар этади.

Нормуҳаммад Али

2015-2024 © Каттақўрғон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM