КАТТАҚЎРҒОНДА ҲАР ГЕКТАР ЕРДАН ЎРТАЧА 34 ЦЕНТНЕРДАН ПАХТА ҲОСИЛИ ОЛИНИБ, 221ТА ФЕРМЕРЛАРНИНГ УМУМИЙ ДАРОМАДИ 60 МИЛЛИАРД СЎМДАН ОРТИҚ БАҲОЛАНМОҚДА

[jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp we]

Каттақўрғон туман пахтакорлари 2021 йилги пахта хомашёси етиштириш бўйича шартнома режасини ортиғи билан бажардилар.

2021 йил пахта ҳосили учун тумандаги 15 та муқобил машина трактор парки ҳудудида 221 та фермер хўжаликлари ҳамда “Амина Голд” МЧЖ ва “Kattaqurgan cluster” МЧЖлари томонидан 10 минг 750 гектар ер майдонларига ғўзанинг серҳосил навлари экилиб, пахта тўқимачилик кластерлари “Амина Голд” МЧЖ ва “Kattaqurgan cluster” МЧЖлари хирмонларига жами 36 минг тоннадан ортиқ пахта хом ашёси топширишди.

Бугунги рекорд хирмонни бунёд қилишда Жума Ҳайитов, Зарафшон, Маска ва Навоий ҳудудлари ҳамда пахта тўқимачилик кластерлари “Амина Голд” МЧЖ ва “Kattaqurgan cluster” МЧЖлари ва "Равотобод олтин даласи", "Авазбекжон", СултонД", "Робия Муҳаммадиева", "Жума Ҳайитов", "Ихтиёр Ҳамдамов", "Ойбек",  "Азимхон Ризонов" "Болтабек" ва "Шакар ота" фермер хўжаликлари “оқ олтин” хирмонининг янада баланд бўлишига ўзларининг муносиб ҳиссаларини қўшдилар.

Бу йил Каттақўрғонда рекорд ҳосил кўтарилди. Ўртача ҳосилдорлик ўртача 34 ц/га етди. Каттақўрғонда кейинги йилларда қишлоқ хўжалигида олиб борилган ислоҳотлар, бугун мана шундай юқори натижаларга замин бўлди.

2015-2024 © Каттақўрғон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM