Сайтда экран сухандони мавжуд. Матнни эшитиш учун уни белгиланг.
Каттақўрғон туман ҳокимлиги
Расмий веб-сайти
СПОРТЧИЛАР ПРОКУРОР КУБОГИ УЧУН БЕЛЛАШДИ
10.09.2021 - 15:23
Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллиги ҳамда 6 сентябр – Халқаро кураш куни муносабати билан “Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик!” шиори остида Каттақўрғон тумани Болалар ва ўсмирлар спорт мактабида ёшлар ўртасида спортнинг кураш тури бўйича "КАТТАҚЎРҒОН ТУМАНИ ПРОКУРОРИ КУБОГИ" мусобақаси бўлиб ўтди.
Мусобақанинг тантанали очилиш маросимида туман ҳокими Жамшид Насриддинов ҳамда сектор раҳбарлари иштирок этишди.
Қизғин ва муросасиз кечган мусобақада 180 нафардан ортиқ ёшлар иштирок этишди.
Умумжамоа ҳисобида 43-умумтаълим мактаби I ўрин, 20-умумтаълим мактаби II ўрин, 10-умумтаълим мактаби III ўринни қўлга киритишди.
Якунда мусобақа ғолиб ва совриндорлари аниқланиб, уларга туман прокуратураси томонидан 1-2-3 даражали диплом, медаллар шодаси ва эсдалик совғалари топширилди.