ОТА АЛИМЕНТ УЧУН 175 МЛН. СЎМ ТЎЛАДИ

[jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp we]

Фуқаролик ишлари Кармана туманлараро судининг 2020 йил 12 августдаги қарорига асосан қарздор А.Э.дан ундирувчи Р.У.нинг фойдасига икки нафар фарзандининг таъминоти учун учдан бир қисм миқдорда алимент ундириш белгиланган ва суд қарорига асосан ижро ҳужжати Бюронинг Каттақўрғон туман бўлими томонидан  ижро иши юритилган.

Мазкур ижро ҳужжатига асосан қарздорнинг мол-мулкларини аниқлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуннинг 21,87-моддаларига асосан тегишли ташликотларга сўровномалар юборилган ва олинган маълумотларга асосан барча мол-мулкларига тақиқ қўйилган.                                                                          

Кам таъминланган ва ижтимоий ҳимояга мухтож аҳолини қўллаб қувватлаш нақадар муҳим эканлигини инобатга олган ҳолда қарздор А.Э. билан профилактик суҳбат ўтказилиб, фарзандларини моддий қўллаб қувватлаш ҳар бир отанинг бурчи эканлиги унга тушунтирилди.

Ўзига тўғри хулоса чиқарган қарздор ота шу куни фарзандларининг таъминотини ўйлаб, улар вояга етгунича ҳисоблаб, 175 млн. 75 минг сўм алимент пўлларини тўлаб берди.

Акмал ҲАСАНОВ,

МИБ Каттақўрғон туман

бўлими давлат ижрочиси.

2015-2024 © Каттақўрғон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM