Мустақилликка муносиб совға

[jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp we]

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорига муофиқ Каттақўрғон туманига  махсус сув ташувчи транспорт воситаси берилди. 

Мазкур 25 тонна сув сиғимига эга махсус техника воситалари туманимизнинг ичимлик суви тўлиқ етиб бормаган 30 дан ортиқ ҳудудларида яшовчи аҳолига сифатли ичимлик суви етказишда, сув тизимида узилиш бўлган ҳолатларда сув ташишдаги муаммоларни енгиллатишда алоҳида ўрин тутади.

Ушбу махсус автомашинани берилишида туман ҳокими Жамшид Насриддинов, сектор раҳбарлари, Халқ қабулхонаси мудири, корхона ва ташкилот раҳбарлари иштирок этиб, сув таъминоти тизимида олиб борилаётган ушбу ислоҳотлар халққа қаратилаётган эътибор маҳсули бўлиб, туманимиз аҳолиси учун мустақилликнинг 30 йиллигига муносиб совға сифатида қабул қилинганлигини айтишди.

2015-2024 © Каттақўрғон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM