ГАЗ БАЛОНЛАРДАН РЎЗҒОРДА ФОЙДАЛАНИШ ҚОИДАЛАРИ

[jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp we]

 Уй-рўзғорда фойдаланишда истеъмолчига қуйидагилар тақиқланади: Ўзбошимчалик билан уй ичига газни олиб кириш, жойини ўзгартириш ва газ ускуналарини таъмирлаш, газ ускуналари ўрнатилган хоналарни қайта лойиғалаш, газ ускуналарини конструкциясига ўзгартириш киритиш ва вентиляция ва тутун сўриш тизимларини тузилишини ўзгартириш.

Вентиляция каналларини, тутун ҳайдаш туйнукларини ёпиб қўйиш, хавфсизлик ва назорат асбобларини ўчириб қўйиш. Газ баллонлари, усуналари, ўлчов асбоблари носоз бўлган ҳолда газдан фойдаланиш, дудбуронларнинг носозлиги аниқланганда газдан фойдаланиш, вентиляция каналлари ва тутун сўриш тизимини текшириш ҳақидаги далолатнома муддати ўтгандан сунг газдан фойдаланиш, газ таъминоти корхоналари рухсатисиз тутун сўриш ва вентиляция тизим сўриш ва вентиляция тизимларини тозалаш, баллонларни алмаштириш, дераза тирқичлари ёпиқ ҳолатда газдан фойдаланиш, ишлаётган газ ускуналарини назоратсиз қолдириш.

Автоматик назорат ўлчов асбоблари мавжуд ускуналар бундан мустасно, балоғат ёшига етмаган, имконияти чекланган ва фойдаланиш коидаларини билмайдиган шахслар томонидан газ ускуналаридан фойдаланишларига рухсат берилиши, газ ускуналарига ортиқча юк ортиш, газ ва газ ускуналаридан бошқа мақсадларда фойдаланиш, газ плиталаридан хонани иситиш мақсадида фойдалфниш, газ ускуналари ўрнатилган хоналарда ухлаш ва дам олиш, газ сизиб чиқишини аниқлаш мақсадида очиқ оловдан фойдаланиш, ертшла хоналари ва хоналарда баллонларни сақлаш, газлаштирилган хоналарда сиғими 50/50 литр бўлган баллондан 1 дона, 27 литр бўлган баллондан 2 тадан ортиқ жойлаштириш, газлаштарилган хоналарда радиатор ва иситиш печи олдидан 1метр масофада газ баллон ўрнатиш. Агар баллонларда иссиқликдан ҳимояловчи экран мавжуд бўлса, иситиш печи олдида 0,5 м масофада жойлаштириш мумкин (экран ва баллон орасидаги масофа 10 см бўлиши лозим), хонада ўрнатилган баллонларни алмаштириш вақтида электр ёритгич, очиқ олов, электр иситиш асбобларидан фойдаланиш, баллонларни алмаштириш вақтида бегона шахсларнинг қатнашиши.

Мазкур талабларнинг бажарилиши ва газдан қоидаларга асосан фойдаланиш бир оиланинггина эмас, балки бошқа хонадонларнинг ҳам ҳаёти хавфсизлигини таъминлаш эканлигини унутмаслик лозим.

 

Фазлиддин Турдиниязов, Каттакўрғон туман ФВБ бошлиғи                                                                                                 ўринбосари, капитан.

                                                                                                            

2015-2024 © Каттақўрғон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM