КАТТАҚЎРҒОНДА 4 МАҲАЛЛАГА 3 ЙИЛ МУДДАТГА 10 ФОИЗ СТАВКАДА 8 МИЛЛИАРД АЖРАТИЛАДИ

[jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp we]

Президентнинг 2021 йил 5 августдаги "Маҳаллаларда тадбиркорликни янада қўллаб-қувватлаш ва тадбиркорлик субъектлари билан аҳоли ўртасида кооперацияни ривожлантиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида"ги  қарорига асосан туманда “Маҳаллабай” ишлаш тизими асосида ижтимоий-иқтисодий ривожланишдан ортда қолаётган ва ишсизлик даражаси юқори бўлган маҳаллаларда тадбиркорликни янада қўллаб-қувватлаш ҳамда тадбиркорликни субъектлари ва хонадонлар ўртасида иқтисодий кооперацияни кенгайтириш мақсадида Каттақўрғон туманида Қўштепа, Тарнов, Шўрак ва Қоқсой маҳаллалари танлаб олинган.

Ушбу маҳаллаларга тижорат банклари томонидан кредитлар кооперация асосида кичик бизнесни ва оилавий тадбиркорликни ривожлантиришга кўмаклашиш учун “оғир” маҳаллаларга бириктирилган “етакчи” тадбиркорлик субъектларига 3 йил муддатга йиллик 10 фоиз ставкада битта маҳалла учун 2 миллиард сўмгача миқдорда ажратилади.

Муҳим жиҳати шундаки, “етакчи” тадбиркорлик субъектларига Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси томонидан кредит суммасининг 75 фоизи миқдоригача кафиллик берилади.

 Ушбу қарорни ижросини таъминлаш мақсадида туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Отабек Пўлатов раҳбарлигидаги ишчи гуруҳ “етакчи” тадбиркорлик субъектларини танлаб олиш мақсадида 4 та маҳаллада учрашувлар ўтказди.

2015-2024 © Каттақўрғон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM