МОЙБУЛОҚЛИКЛАР ҚИЛИНГАН ИШЛАРДАН МАМНУН

[jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp we]

Давлат раҳбарининг "Аҳоли мурожаатлари билан ишлаш чора-тадбирларини такомиллаштириш" юзасидан ўтказган видеоселектордаги топшириқлари ижросини таъминлаш мақсадида, Каттақўрғон тумани ҳокими Жамшид Насриддинов томонидан Қоқсой маҳалласида Мойбулоқ, Андоқ ва Ёнбош аҳолиси мурожаатларини ўрганиш юзасидан сайёр қабуллар ўтказилмоқда.

Ўтказилган навбатдаги қабулда 30 нафардан ортиқ фуқаролар саломатлик, ижтимоий ҳимоя, бандлик, уй-жой билан таъминлаш, кредит ва алимент ундириш, ичимлик суви масалаларида билдирган муаммолари ўрганилди.

Ҳар бир мурожаат атрофлича ўрганилиб, тегишли раҳбарларга мурожаатларни ўз вақтида, адолатли ва холис кўриб чиқиш юзасидан аниқ топшириқлар берилди.

Бундай учрашувларнинг ўтказилиши аҳолининг турмуш фаровонлигини янада яхшилаш, энг муҳими муаммоларни ижобий ҳал этиш орқали халқни рози қилиш учун хизмат қилиши билан алоҳида аҳамият касб этади.

Сайёр қабулда қишлоқ оқсақоллари томонидан амалга оширилаётган ишлар учун миннатдорчилик билдирилди.

2015-2024 © Каттақўрғон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM