Каттақўрғон туманидаги таълим даргоҳларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, муносиб шароитларни яратиб бериш мақсадида 9-мактабда 232 миллион сўм маблағ эвазига "DIAMOND POVER" масъулияти чекланган жамияти томонидан таъмирлаш ишлари бажарилмоқда.
Таълим даргоҳларида фасад қисмида таъмирлаш, йўлакларни бетонлаш, эшик-ромларни алмаштириш ва ички хоналарни ранглаш ҳамда ҳожатхона қуриш ишлари олиб борилмоқда.