Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан “маҳаллабай” ишлаш тизимининг жорий этилиши аҳоли фаровонлигини юксалтириш, бандлигини таъминлаш ҳамда даромадини яхшилашга хизмат қилиши билан аҳамиятлидир.
Юқорида ўтириб ишлаш, турли дастурлар ишлаб чиқишнинг даври ўтди. Ахир ҳудуднинг имкониятларини, иссиқ-совуғини билмаган киши унинг тараққиётини қандай белгилай олади. Шу боис ҳам Каттақўрғон тумани "Маҳаллабай ишлаш маркази" директори Сардор Мардонов ва мутасадди раҳбарлар "Найман" маҳалласи фуқаролари турмушидаги муҳим масалаларни биргаликда ҳал этиш мақсадида уларнинг оилавий даромади ўрганилди.
"Найман" маҳалласида яшовчи 4 нафар фуқаронинг хонадонига борилганда уларга субсидия асосида қуриб берилган иссиқхонадан унумли фойдаланаётгани аниқланди. Улар ўзини ўзи банд қилган ҳолда даромадга эга бўлиб келмоқда.
Хулоса қилиб айтганда, маҳаллабай ишлаш, бу — барча соҳа мутасаддиларининг бир мушт бўлиб, маҳаллалардаги муаммолар, аҳоли турмушидаги муҳим масалаларни биргаликда ҳал этишнинг янгича механизмидир.
Каттақўрғон туман ҳокимлиги ахборот хизмати