КАТТАҚЎРҒОНДА 6 ОЙДА 86.5 КМ КЎЧАГА 8 МИЛЛИАРД 750 МИЛЛИОН СЎМЛИК АСЪФАЛТ ВА ТОШ ҚОПЛАМАСИ ЁТҚИЗИЛДИ

[jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp we]

 

Халқимизда "Йўлинг соз бўлса, машаққатинг оз бўлади", деган нақл бежизга айтилмаган. Дарҳақиқат, йўлларнинг ҳар томонлама созлиги, замонавий талабларга жавоб бериши халқимизнинг фаровон турмуш тарзини белгилашда муҳим аҳамият касб этади.

Каттақўрғон туманида ўтган олти ой мобайнида 14 маҳалланинг ички кўчаларида 6 миллиард 150 миллион сўм маблағ эвазига давлат дастури асосида 11 минг метр асфальт қопламалари ётқизилди.

Шунингдек, 23 та маҳаллада жами 75 километр дастур, ҳомийлик ва ҳашар йўллари билан 2 миллиард 600 миллион сўм маблағ эвазига тош-шағал қопламаси ётқизилди.

Ушбу ишлар натижасида туманимизнинг кўпгина маҳаллаларидаги кўчалар замонавий касб этиб, кундан кунга чирой очмоқдаки, бу халқимизнинг турмуш фаровонлигини таъминлашда муҳим омил бўлмоқда.

Масариддин Расулов,

туман ҳокимлиги бош мутахассиси.

2015-2024 © Каттақўрғон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM