Туман ҳокими Жамшид Насриддиновнинг Ийд-Қурбон ҳайити байрами билан туман аҳлига табриги

[jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp we]

Ассалому алайкум азиз каттақўрғонликлар!

Бугун бутун мусулмон дунёси диний ва миллий байрамларимиздан бири бўлган Қурбон ҳайити байрамини нишонламоқдалар.
Шу муносабат билан барча туманимиз аҳлини Қурбон ҳайити байрами билан чин қалбимдан муборакбод этаман. Барчага ўзимнинг энг самимий тилакларимни билдираман.
Ушбу байрамнинг файзу баракоти қалбларимизни, хонадонларимизни мунаввар ва хушнуд айласин. Диллар тозаланиб, самимийлик сари етакловчи байрам қалбларингизга иймон ҳаловатини, оилаларингизга тинчлик-хотиржамлик, дастурхонларингизга тўкин-сочинлик олиб келсин! 
Бу кунларда ҳаммамиз шод, яхши кайфиятда бўлишимиз керак. Айниқса, йўқловчиси йўқ, муҳтож инсонларни хурсанд қилишга кўпроқ эътибор қаратишимиз лозим.
 
Қадрли юртдошлар!

Афсуски, бутун дунёда бўлгани каби юртимизда ҳам коронавирус пандемияси туфайли эълон қилинган карантин чекловлари сабабли бу йил  ҳайит номозини ЗУХО намози сифатида уйда ўқишларингизни сўраб қоламан. Карантин қоидаларига тўлиқ амал қилайлик. Халқимиз бошига келган бу балони даф қилиш учун бир тану бир жон бўлиб курашайлик. Ишонинг, бу оғир ва синовли кунлар, албатта, ўтиб кетади. Ҳали кўп бор ушбу байрамларни хурсандчиликда нишонлаймиз. 
Қурбон ҳайити шодлик ва хуррамлик айёми, бу кунларга соғ-омон етказгани учун Аллоҳ таолога ҳамду санолар айтиб, ўзаро меҳр-оқибатли бўлайлик, гина-кудуратни унутиб ҳайит шарофати туфайли бир-биримизга қучоқ очайлик.
Қурбон ҳайити байрами билан барча юртдошларимизни яна бир бор самимий муборакбод этаман!
Жонажон юртимиз равнақи йўлида олиб бораётган хайрли ишларингизга ривож тилайман. Мустақил Ватанимиз истиқболи порлоқ, тинчлиги ва осойишталиги бардавом, халқимиз фаровонлиги янада зиёда бўлсин.
Барча бошлаган хайрли ишларингизга омад тилаб, орзуларингиз ушалишига тилакдошман! 
Қурбон ҳайит байрамингиз муборак бўлсин, азизлар!
 

Ҳурмат билан туман ҳокими 
 

Жамшид Насриддинов.

2015-2024 © Каттақўрғон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM