ХОРИЖИЙ КОРХОНАГА 221 МЛН. СЎМ УНДИРИЛДИ

[jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp we]

Иқтисодий ишлар бўйича Самарқанд шаҳар судининг суд қарорига асосан қарздор “Улуғбек" масъулияти чекланган жамиятидан ундирувчи “ASKLEPIY” хорижий корхонаси фойдасига 221 млн. сўм кредит қарздорликни ундириш белгиланган.

Мазкур ҳужжат асосисида Мажбурий ижро бюроси Каттақўрғон туман бўлими иш юритувига келиб тушган ва ижро иши юритиш қўзғатилиб томонларга юборилган.

Ижро ҳаракатлари давомида қарздорга тегишли банкдаги ҳисоб-рақамига давлат ижрочисининг қарорига асосан банд солинган ва унга тегишли бўлган мол-мулкларни аниқлаш мақсадида мутассади сўров хатлари юборилган.

Ушбу ижро ҳужжати бўйича қарздор “Улуғбек" масъулияти чекланган жамиятидан ундирувчи хорижий корхона фойдасига 221 млн. сўм кредит қарздорлиги тўлиқ ундирилди.

                                Мажбурий ижро бюроси Каттақўрғон туман бўлими.

2015-2024 © Каттақўрғон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM