ОБОДЛИК КАСБ ЭТАЁТГАН МАНЗИЛЛАР КЎНГИЛНИ ХУШНУД ЭТИШИ КЕРАК

[jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp we]

Каттақўрғон туманида “Обод қишлоқ” дастури доирасида архитектура қиёфасини янгилаш ва ҳудудларини ободонлаштириш учун 2 та маҳалла Янгиқўрғонча ва Қўшқутон қишлоқлари танлаб олинди. Дастур доирасида танлаб олинган маҳаллаларга 21 млрд.сўм маблағлар режалаштирилган.

Янгиқўрғончадаги ишларни кўздан кечириш мақсадида туман ҳокими Жамшид Насриддинов ва сектор раҳбарлари айни пайтда Янгиқўрғончада амалга оширилаётган ишлар билан танишиш мақсадида ҳудудда бўлди.

Ички йўлларни таъмирлаш, ичимлик суви таъминотини ва оқова сув тармоқларини яхшилаш, Электр таъминотини яхшилаш, тармоқлари тортиш, трансформатор алмаштириш, Алоқа ва ахборотлаштириш тизимини яхшилаш, ижтимоий соҳа инфратузилмасини яхшилаш, маҳалладаги боғча, мактабларни таъмирлаш, биноси қуриш ишлари олиб борилади.

Раҳбарлар ҳудуддаги ишлар билан яқиндан танишаркан, масъулларга тегишли кўрсатма ва топшириқлар берди.

 

 

2015-2024 © Каттақўрғон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM