Каттақўрғонда мактаблар таъмири учун 200 миллион сўмдан ортиқ маблағ ажратилган

[jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp we]

Яқинда Каттақўрғон тумани халқ таълими бўлимига қарашли 13-умумтаълим мактабида янги ўқув йилига тайёргарлик кўриш, таълим муассасалари биноларини таъмирдан чиқариш масаласига қаратилган амалий семинар ўтказилди. 
Тадбирда шу кунларда мактабларда амалга оширилаётган таъмирлаш ишлари муҳокама этилиб, бажарилиши лозим бўлган вазифалар бўйича зарур кўрсатма ва тавсиялар берилди.
Туманидаги 103 та мактабни таъмирлаш учун жорий йилда ажратилган жами 200 миллион 212 минг 62 сўмлик (9 тонна эмульсия ва 1,5 тонна рангли буёқлар) қурилиш материаллари келтирилиб, таълим муассасаларига тарқатилди. 
Мактабларни жорий таъмирлаш ишларига фақат техник ходимлар жалб қилиняпти. Ҳозиргача 15 та умумий ўрта таълим мактаби янги ўқув йилига тайёр холатга келтирилди.
Тумандаги барча таълим масканларида янги ўқув йили олдидан таъмирлаш ишлари жадал олиб бориляпти.

Каттақўрғон туман халқ таълими бўлими ахборот хизмати

2015-2024 © Каттақўрғон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM