ТУМАН КЕНГАШИНИНГ СЕССИЯСИ

[jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp we]

2021 йил 29 июнь куни Олтинчи чақириқ Халқ депутатлари Каттақўрғон туман Кенгашининг навбатдаги ўттиз иккинчи сессияси бўлиб ўтди. Сессия ишида қуйидаги масалалар кўриб чиқилди:

1. Туман Давлат солиқ инспекцияси бошлиғи А.Қулмирзаевнинг “Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев раҳбарлигида 2021 йил 24 март куни ўтказилган видеоселектор мажлисининг 16-сонли баённомаси 7-банди ижросини таъминлаш бўйича ягона онлайн тизимига маълумотларни киритилиши юзасидан қилинаётган ишлар тўғрисида”ги ҳисоботи.

2. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси туман бўлими бошлиғи Н.Туроповнинг Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиеёвнинг 2020 йил 24 ноябрдаги “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлар тўғрисида” ги ПФ-6118-сонли Фармони ижроси юзасидан 2021 йил I чорак давомида амалга оширилган ишлари тўғрисида ҳисоботи.

3. Тумандаги корхона, ташкилот ва муассасаларда давлат тилида иш юритилишининг аҳволи, шунингдек, ташқи реклама, пешлавҳа, эълон ва бошқа ахборот матнларини тартибга солиш бўйича амалга оширилаётган ишлар тўғрисида.

4. Халқ депутатлари Каттақўрғон тумани Кенгаши депутатларининг “Депутатлик сўровлари ижроси” тўғрисида.

5. Туман ҳокимлиги бош юрисконсульти Л.Холиқуловнинг Халқ депутатлари Каттақўрғон тумани Кенгашининг 2020 йилнинг 23 апрелдаги № 6/42-сонли қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида.

6. Бошқа масалалар.

Сессияда кўриб чиқилган барча масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

Каттақўрғон туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.

2015-2024 © Каттақўрғон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM