Ёз фасли келиб, буғдой ўрими бошланадиган аввалги йилларни яхши эслаймиз. Такрорий экин мавсуми учун даладаги ерлар тақсимоти тор доирада, пала-партиш ҳал қилиб юбориларди. Яъни, ер эгаси ўзига қарашли кишиларга майдонни бўлиб ёки бошқаларга шерикликка берарди. Имкони йўқлар шунга ҳам эришолмасди ёхуд турли шартларга кўниб, деҳқончилик қилишга рози бўларди. Энди эса ҳаммаси жойига тушяпти, ер муносабатлари тартибга солиняпти.
Каттақўрғонда ҳам бу жараёнлар қизғин тарзда, кўтаринки руҳ ва уюшқоқлик билан олиб бориляпти. Бугун тумандаги 3-сектор ҳудудидаги “Шакар Ота” фермер хўжалигининг ғалладан бўшаган ерларидан 30 сотихдан “Зарқўрғон” маҳалласидаги 15 нафар фуқароларга 8 гектар ер майдонини "Ёшлар дафтари" ва "Аёллар дафтари"даги фуқаролар, шунингдек, ишсиз аҳоли қатламига ғалладан бўшаган ер майдонлари тарқатилди.
Унда вилоят ички ишлар бошлиғи ўринбосари, кадрлар бошқармаси бошлиғи Фахриддин Раҳматов, туман ички ишлар бошлиғи Абдували Отамуродов ва соҳа вакиллари иштирок этишди.
Кадрлар бошлиғи ва туман ички ишлар бошлиғи ўз сўзида эндиликда ер эгалари ҳисобланган фуқароларга, астойдил меҳнат қилиб, экилган экинлардан мўл ҳосил олиб даромадларини оширишларида куч қувват тилади.