Сайёр суд давомида икки оила яраштирилди

[jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp we]

2021 йил 24 июнь куни Каттақўрғон тумани Мундиён маҳалласида фуқаролик ишлари бўйича Каттақўрғон туманлараро судининг сайёр суд мажлислари ўтказилди.
Бўлиб ўтган сайёр суд давомида Каттақўрғон тумани Қиёт маҳалласида яшовчи фуқаро даьвогар З.Д. (куёвнинг исми ва фамилияси қисқартирилган)нинг жавобгар Э.Д.га нисбатан никоҳдан ажрашиш ҳақидаги даъво аризаси кўриб чиқилди.
Суд жараёнида тарафлар ўртасида бир нафар вояга етмаган фарзанди борлиги, турмушда кечадиган вақтинчалик келишмовчиликлар ва тасодифий сабабларга кўра эр-хотин ўртасида келиб чиққан ихтилофлар, шунингдек эр-хотиндан бирининг ёки ҳар иккаласининг жиддий важлар келтирмаган ҳолда никоҳ муносабатларини давом эттиришни хоҳламаслиги никоҳдан ажратиш учун етарли асос бўла олмади. Уларга оила муқаддас эканлигини тушунтирилиши оқибатида даъвогар З.Д. ўз даъво аризасидан воз кечиб, жавобгар билан келгусида бирга яшашлиги ва ўз вақтида бир-бирларига бўлган тушунмовчиликлар бартараф этилганлигини, фарзандини етим қилмаслигини ва фуқаролик ишидаги Никоҳ гувоҳномасининг асл нусхасини қайтариб олишлик ҳақида ариза берилди. Натижада даъвогарнинг даъво аризасидан воз кечганлиги сабабли суд иши юритишдан тугатилди.
Худди шунингдек, Каттақўрғон тумани Полвонтепа МФЙда яшовчи фуқаро О.С. (келин) жавобгар Қ.Б. (куёв)га нисбатан ўз таъминоти учун моддий таъминот ҳамда бир нафар фарзандининг вояга етгунига қадар алимент ундириш ҳақидаги аризалари мавжуд бўлиб, мазкур оила вакиллари ҳам суд жараёнида бир-бирларидан ўтган озгина келишмовчиликлар, дилхираликлар ўтиб кетганлигини, келгусида бир аҳил оила бўлиб, фарзандини яхши камолотга эришиш учун биргаликда тарбия қилишликка келишиб, келин ўз аризаларидан суд жараёнида воз кечди. Суднинг моддий таъминот ундириш ҳақидаги даъво аризаси бўйича иши юритилиши тугатилиб, алимент ундириш ҳақидаги суд буйруғи эса бекор қилинди.  


Камол НАМАЗОВ,
  фуқаролик ишлари бўйича Каттақўрғон туманлараро суди раиси.

2015-2024 © Каттақўрғон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM