Тумандаги 1-сектор ҳудудига қарашли Болтабек маҳалласи Болтабек қишлоғида 2 миллиард 976 миллион сўмга 240 ўринга мўлжалланган 21-мактабнинг қўшимча биноси қурилиш ишлари бошлагани ҳақида хабар берган эдик.
Ушбу мактабни реконструкция ва мукаммал таъмирлаш ишлари “Темур Мусаффо Қурилиш” МЧЖ томонидан олиб борилмоқда.
Мана шундай қизғин бунёдкорлик жараёнлари туманнинг бошқа таълим муассасаларида олиб борилмоқда. Ўғил-қизларимиз навбатдаги ўқув йилини мукаммал таъмирланган, шунингдек, янги бунёд қилинган замонавий бинода кутиб олишига имконият яратилади.