Обод бўлаётган қишлоқларда Ободонлаштириш бошқармаси томонидан пиёдалар йўлакларини ётқизиш ва тунги ёритгич чироқларини ўрнатиш ишлари жадаллик билан амалга оширилмоқда.
Айни пайтда Каттақўрғон тумани Янгиқўрғонча қишлоғида “Обод қишлоқ” дастури доирасида туман Молия бўлими ҳамда туман Ободонлаштириш бошқармаси масъуллари томонидан тунги ёритиш чироқларини ясаш ва ўрнатиш ишлари олиб борилмоқда.