Каттақўрғон туманида туман Кенгаши ҳамда Каттақўрғон туман ҳокимлиги ҳамкорлигидаги тадбир «Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик!» фестивали ҳамда «Ёшлар ойлиги» доирасида ўтказилди. Унда 200 нафарга яқин ҳаваскор спортчилар, талаба ва ўқувчилар иштирок этди.
«Кадан» чорраҳасидан старт олган велоспортчилар Янгиравот маҳалласи 14-мактабгача бўлган 5 километр масофани босиб ўтди. Веломарафон якунига кўра, 14-мактабнинг 11-синф ўқувчиси Беҳрўз Тиллаев финишга биринчи бўлиб етиб келди.
Веломарафон ғолиблари ва фаол қатнашчилари диплом ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланди.