Каттақўрғон туманида "Yangi Avlod” маркази ва "Summer School" ёзги мактаби иш бошлади

[jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp we]

Мамлакатимиз таълим тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар, жумладан, соҳада хусусий секторга кенг ўрин берилаётгани таълим сифати ва самарадорлигини янада юксалтиришга хизмат қилмоқда.

Тадбиркор Абдували Иргашев ташаббуси билан барпо этилган "Янги авлод” илм-фан, инновация ва тараккиёт марказида ҳам барча қулайликлар яратилган. Таълим муассасасига синов йўли билан малакали мутахассислар танлаб олинди. Ҳар бир синф хонаси ўқувчилар учун якка тартибдаги стол-стуллар, доска, телевизор ва бошқа ўқув-кўргазмали воситалар билан жиҳозланди.

"Yangi Avlod” марказининг очилиши муносабати билан ўтказилган тантанали тадбирда меҳнат фахрийлари, устоз мураббийлар, кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди. Туман ҳокими Жамшид Насриддиновянги илм маскани очилиши билан барчани самимий муборакбод этдилар.

Тадбир сўнгида мактаб ўқувчиларининг бадиий ва кўргазмали чиқишлари йиғилган меҳмонлар учун намойиш этилди.

 

 

 

2015-2024 © Каттақўрғон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM