МАРҲАБО ОПА 5 ТА ИШ ЎРНИ ЯРАТДИ

[jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp we]

Аёллар ишбилармонлигини ривожлантиришга қаратилаётган бундай эътибор ва имтиёзлар Каттақўрғон туманида аниқ мақсади томон дадил интилаётган, тадбиркорликнинг барча йўналишларида ўзини синаб кўришдан асло чўчимайдиган фаол аёлларга янада куч-ғайрат бағишлайди.

Мундиёнлик Марҳабо Йўлдошеванинг ҳам ёшлигидан тикувчиликка қизиқиши баланд эди. Интилиши боис бу ҳунарни мукаммал эгаллаб, таниш-билишлар орасида чеварлиги билан ном қозонди. Бугун эса у туманнинг тадбиркор аёллари сафида. Марҳабо опага бугун туман ҳокимлиги кўмаги билан субсидия асосида 5 та замонавий тикув машинаси берилди. У хом-ашёлар учун 20 миллион кредит олди ва тадбиркорлик фаолиятини бошлаб юборди. Ҳозирда у раҳбарлик қилаётган "Муҳаббат Асл тикувчи" кооперациясида 5 нафар хотин-қизларнинг иш билан бандлиги таъминланган. Келгусида фаолиятини кенгайтириб, яна 10 та иш ўрни яратмоқчи.

Айни пайтда аёллар кўйлаклари, эркаклар спорт кийимлари ва эркаклар кўйлакларини тикмоқда. Хуллас, кооперацияда доим иш қизғин. Бу эса опаларни янада руҳлантириб, фаолиятни кенгайтириш имконини беради.

2015-2024 © Каттақўрғон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM