КОТИБИЯТ МУДИРИ ВА МУТАХАССИСИ ТАЙИНЛАНДИ

[jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp we]

Каттақўрғон туман кенгашининг бўлиб ўтган навбатдаги сессиясида Халқ депутатлари Каттақўрғон туман Кенгаши котибиятини ташкил этиш тўғрисидаги масала кўриб чиқилди.

Эслатиб ўтамиз, халқ депутатлари Кенгашлари котибиятларини ташкил этиш 2017 йилда тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида Маъмурий ислоҳотлар Концепциясида назарда тутилган бўлиб, унга кўра Котибиятнинг олдига халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар Кенгаши фаолиятига ташкилий, техникавий ва бошқа жиҳатлардан хизмат кўрсатиш вазифаси қўйилган. У маҳаллий депутатларни ҳужжатлар, зарур ахборот ва маълумот материаллари ва мутахассислар маслаҳатлари билан таъминлайди.Туман кенгаши навбатдаги сессиясининг  тегишли қарорига асосан Халқ депутатлари Каттақўрғон туман Кенгаши котибияти ташкил этилди. 
Сессия қарорига кўра Тешаев Муҳиддин Холиқулович Халқ депутатлари Каттақўрғон туман Кенгаши котибияти мудири, Назаров Нурбек Шаробиддин ўғли эса котибият бош мутахасси этиб тайинланди.
Эслатиб ўтамиз: тайинловга қадар Муҳиддин Тешаев Халқ депутатлари Каттақўрғон туман Кенгаши депутати, Нурбек Назаров эса Каттақўрғон туман ҳокимлиги иш юритувчиси вазифасида фаолият юритган.

2015-2024 © Каттақўрғон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM