Вилоят ҳокимининг 2020-йил 10-октябрдаги 160-Қ-сонли “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020-йил 7-октябрдаги “Самарқанд вилояти иқтисодиёт тармоқлари, ижтимоий соҳа обьектлари ва кўп квартирали турар жой фондини 2020/2021-йиллар куз-қиш давр

Каттақўрғон тумани ҳокимининг Қарори

 

   Вилоят ҳокимининг 2020-йил 10-октябрдаги 160-Қ-сонли “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020-йил 7-октябрдаги “Самарқанд вилояти иқтисодиёт тармоқлари, ижтимоий соҳа обьектлари ва кўп квартирали турар жой фондини 2020/2021-йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлашни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 612-сонли қарори ижросини таъминлаш ҳақида”ги қарорининг ижросини таъминлаш тўғрисида

 Туманда иқтисодиёт тармоқлари, ижтимоий соҳа обьектлари ва кўп квартирали турар жой фондини 2020/2021-йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш мақсадида туман адлия бўлимининг 02.12.2020 йилдаги ҳуқуқий экспертиза хулосаси ва Ўзбекистон Республикаси "Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида"ги Қонунининг 25-моддасига асосланиб  Қ A Р О Р  Қ И Л A М A Н:
 1. Вилоят ҳокимининг 2020-йил 10-октябрдаги 160-Қ-сонли “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020-йил 7-октябрдаги “Самарқанд вилояти иқтисодиёт тармоқлари, ижтимоий соҳа обьектлари ва кўп квартирали турар жой фондини 2020/2021-йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлашни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 612-сонли Қарори (кейинги ўринларда "612-сонли қарор" деб ўқилсин) ижросини таъминлаш ҳақида”ги қарори раҳбарлик ва ижро учун қабул қилинсин.
 2. 612-сонли қарори билан:
- туман иқтисодиёт тармоқлари, ижтимоий соҳа обьектлари ва кўп квартирали турар жой фондини 2020/2021-йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш бўйича комплекс чора-тадбирлари;
- туманда кўп квартирали турар жой фондини капитал ва жорий таъмирлаш параметрлари;
- туманда иссиқлик ва ичимлик суви таъминоти обьектларини ҳамда технологик асбоб-ускуналарни куз-қиш мавсумига тайёрлаш параметрлари;
- туманда электр тармоқлари ва қурилмаларини куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш параметрлари;
- туманда газ таъминоти обьектлари ва қурилмаларини куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш параметрлари;
- туманда ижтимоий соҳа обьектларини жорий таъмирлаш параметрлари;
- туманда куз-қиш мавсумида аҳолига суюлтирилган 
газ етказиб бериш параметрлари;
- туманда куз-қиш мавсумига кўмир маҳсулотларини ғамлаш параметрлари;
- туманда иқтисодиёт тармоқлари, ижтимоий соҳа обьектлари ва кўп квартирали турар жой фондини 2020/2021-йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш учун йўналтириладиган маблағлар ва уларнинг манбалари;
- туманнинг олис ва бориш қийин бўлган ҳамда тоғли ҳудудларида жойлашган ва сел келиши оқибатида йўллари талафот кўриши эҳтимоли мавжуд қишлоқларда кўмир, суюлтирилган газ ва асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари захирасини яратиш параметрлари тасдиқланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
3. Қуйидагилар:
- туман иқтисодиёти тармоқлари, ижтимоий соҳа обьектлари ва кўп квартирали турар жой фондини 2020/2021-йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш бўйича комплекс чора-тадбирлар режаси (кейинги ўринларда – "чора-тадбирлар режаси" деб ўқилсин) 1-иловага асосан;
- туманда иқтисодиёт тармоқлари, ижтимоий соҳа обьектлари ва кўп квартирали турар жой фондини 2020/2021-йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлашни мувофиқлаштириш бўйича вилоят комиссияси (кейинги ўринларда - "Комиссия" деб ўқилсин) 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
4. Комиссия:
- бир ҳафта муддатда туман иқтисодиёти тармоқларини 2020/2021-йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш бўйича бажарилган ишлар натижаларини таҳлил қилиш асосида коммунал соҳа ташкилотлари, қозонхоналар, кўп квартирали уйлар, таълим муассасалари, соғликни сақлаш муассасалари ва бошқа ижтимоий соҳа обьектларини 2020/2021-йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш борасида жойлардаги ишларнинг ҳолати танқидий ўрганиб чиқилишини;
- туманнинг ҳар бир ҳудуди бўйича бошқарма, корхона ва ташкилотлар билан келишган ҳолда ушбу қарор билан тасдиқланган комплекс тадбирларни амалга оширишнинг батафсил тармоқ жадваллари ишлаб чиқилиши ва тасдиқланишини;
- туман иқтисодиёти тармоқлари ва ижтимоий соҳани 2020/2021-йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш ва таъминлаш параметрлари ўз вақтида бажарилишини таъминласин.
5. Қуйидагилар:

- туман ҳокимининг ўринбосарлари Н.Санақулов, С.Мингбоев,сектор раҳбарлари, туман Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бўлими (Д.Муминов) Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан тасдиқланган комплекс тадбирларнинг ҳамда иқтисодиёт тармоқлари, ижтимоий соҳа обйектлари ва кўп квартирали турар жой фондини куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш параметрлари ўз вақтида ва тўлиқ бажарилиши юзасидан қатъий назорат ўрнатиш вазифаси юклатилсин;
- туман уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бўлими (Д.Муминов) Ўзбекистон Республикаси Президентининг тумандаги Халқ қабулхонаси (З.Aбдуллаев) билан биргаликда 2 кун муддатда жойлардаги уй-жой коммунал хўжалиги инфратузилмаси ва муҳандислик-коммуникация обйектларининг ҳолати ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти Халқ қабулхоналарига келиб тушган мурожаатлардан келиб чиқиб, куз-қиш мавсумига тайёргарлик бўйича туманни “қизил”, “сариқ” ва “яшил” зоналарга ажратиш вазифаси юклатилсин;
- туман Халқ таълим бўлими (К.Aчилов), Мактабгача таълим бўлими (Д.Дониёров), Тиббиёт бирлашмаси (М.Aсророва), Жисмоний тарбия ва спорт бўлими (М.Мардиев), Маданият бўлими (Ш.Aмиров) ижтимоий соҳа обьектларини, жумладан мактабгача таълим, халқ таълими, соғлиқни сақлаш муассасалари, маданият ва спорт обьектларини куз-қиш мавсумидан беталафот ўтказиш юзасидан манзилли тадбирларни белгилаш ва уларнинг амалга оширилишини таъминлаш вазифаси юклатилсин;
- туман уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бўлими (Д.Муминов) жойлардаги уй-жой мулкдорлари ширкатларининг молиявий ҳолатини, айланма маблағлардан фойдаланиш ва ҳисоб-китоб тизимини таҳлил қилиб, уни такомиллаштириш ва уй-жой мулкдорлари ширкатларининг кредитор ва дебитор қарздорликларини қисқартириш чораларини кўриш вазифаси юклатилсин;
- туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Қ.Худайбердиев, Молия бўлими (A.Худайбердиев) муҳандислик-коммуникация обьектлари ва технологик ускуналарни мавсумга тайёрлаш ҳамда ижтимоий соҳа обьектларини куз-қиш давридан беталафот ўтказиш билан боғлиқ чора-тадбирларни молиялаштириш учун жорий йилда маҳаллий бюджетнинг қўшимча манбалари ҳисобидан маблағ ажратиш чораларини кўриш вазифаси юклатилсин.
6. Туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Қ.Худайбердиев, Молия бўлими (A.Худайбердиев), Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бўлими (Д.Муминов) Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бўлими ҳузурида юридик шахс ташкил этмаган ҳолда Кўп квартирали турар жой фондини таъмирлаш жамғармасини (кейинги ўринларда – Жамғарма) ташкил этилишини таъминлаш вазифаси юклатилсин.
7. Туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Қ.Худайбердиев, туман Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими (Ш.Пулатов), Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими (Э.Рахимов) икки кун муддатда:
а) “Темир дафтар”ларга киритилган моддий ёрдам ва кўмакка муҳтож оилалар билан алоҳида ишлаш тизимини яратиш вазифаси юклатилсин. 
Бунда:
- ҳар бир сектор раҳбари томонидан сектор ва маҳаллалар кесимида куз-қиш “Темир дафтар”ининг шакллантирилишини;
- куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишларини амалга оширишни биринчи навбатда куз-қиш “Темир дафтари”га киритилган оилаларга кўмир, суюлтирилган газни ўз вақтида етказиб бериш, озиқ-овқат захираси ва болаларини иссиқ кийим-кечак билан таъминлашдан бошлашни назарда тутиш;
б) “Саховат ва кўмак” жамғармаси маблағлари ҳисобидан оилаларни куз-қиш мавсуми учун зарур озиқ-овқат ва дори-дармон захиралари билан таъминлаш чораларини кўриш вазифаси юклатилсин.
8. Туман ҳокимининг ўринбосарлари Қ.Худайбердиев ва Н.Санақуловлар, туман Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими (Ш.Пулатов), Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими (Э.Рахимов), тумангаз таъминоти филиали (Ш.Хайдаров), қишлоқ хўжалиги бўлими (A.Ризонов), Молия бўлими (A.Худайбердиев) билан биргаликда 612-сонли қарорининг 10-иловаси билан тасдиқланган олис ва бориш қийин бўлган ҳудудларда ҳамда тоғли ҳудудларда жойлашган ва сел келиши оқибатида йўллари талафот кўриш эҳтимоли мавжуд қишлоқларда кўмир ва суюлтирилган газ ва камида 15-20 кунга етадиган асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари захирасини яратиш вазифаси юклатилсин.

9. Туман ҳокимининг ўринбосари Н.Санақулов, тумангаз таъминоти филиали (Ш.Хайдаров), Қорадарё ЕТК (Ф.Пирматов), Самарқанд кўмир етказувчи филиали билан биргаликда:
- туманда, айниқса туманнинг олис ва бориш қийин бўлган ҳудудида аҳолини суюлтирилган газ ва кўмир ёқилғиси билан ўз вақтида таъминлаш, иссиқлик ва электр энергияси ишлаб чиқарувчи ташкилотларга ёқилғи ресурсларини узлуксиз етказиб бериш;
- ҳудуддаги ижтимоий соҳа обьектлари, уларга хизмат кўрсатувчи қозонхоналар, сув иншоотлари ва насос стансияларини узлуксиз электр энергияси ва табиий газ билан таъминлаш;
- трансформатор нимстансияларини таъмирлаш, уларнинг барқарор ишлашини таъминлаш, аҳолига зарур миқдорларда табиий ва суюлтирилган газ етказиб бериш ҳамда жойларда кўмир маҳсулотларининг ғамланиши билан боғлиқ муаммоларни ўз вақтида ҳал етиш учун туманнинг ҳудудларида мунтазам равишда аҳоли билан учрашувлар ўтказиб бориш чораларини кўриш вазифаси юклатилсин.
10. Туман ҳокимининг ўринбосарлари Қ.Худайбердиев, Н.Санақулов, С.Мингбоев ҳамда туман сектор раҳбарларига – иқтисодиёт тармоқлари, ижтимоий соҳа обьектлари ва кўп квартирали турар жой фондини 2020/2021-йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш бўйича чора-тадбирларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш юзасидан шахсий масъулият ошириш лозимлиги ҳақида тушунтирилсин.
11. Туман Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бўлими (Д.Муминов) Комиссия билан биргаликда:
- туманда куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш ва уни беталафот ўтказиш бўйича олиб борилаётган ишлар юзасидан Республика иқтисодиёти тармоқлари ва ижтимоий соҳани 2020/2021-йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлашни мувофиқлаштириш бўйича вилоят штабига кунлик маълумот тақдим етиб бориш;
- ҳар ойда туман секторлар раҳбарлари томонидан куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш ва уни беталафот ўтказиш юзасидан халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларига ҳисобот бериб бориш;
- туман сектор раҳбарлари томонидан куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари бўйича маҳаллий телевиденияларда ҳар ойда “очиқ мулоқот” ҳамда брифинглар ўтказиб борилишини таъминлаш вазифалари юклатилсин.
12. Туман ҳокимлиги ахборот хизмати (Ж.Сафаров)га мазкур қарорнинг мазмун-моҳиятини ва аҳамиятини “Каттақўрғон ҳақиқати” газетаси ҳамда оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиб бориш вазифаси юклатилсин.
13. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосарлари Н.Санақулов ва С.Мингбоевларнинг зиммасига юклатилсин.

Туман ҳокими в.б.          Ж.Насриддинов
 

2020 йил 3 декабрь
№1113-Қ

2015-2024 © Каттақўрғон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM